SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ИСЛОМ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК
15.11.2025 / Bo‘limda Maqolalar

Ислом ва диний бағрикенглик

Исломнинг сиёсий докторинаси (яьни Исломнинг сиёсат соҳасидаги қонунлари ва тамойиллари) фавқулодда тинчликсеварлик ва инсонпарварлик ғоялари асосига қурилган. Бу ҳақиқат мусулмон бўлмаган кўплаб тарихчилар ва илоҳиётчилар томонидан ҳам тан олинган. Дастлаб роҳиб бўлган англиялик тарихчи, Яқин Шарқ тарихи бўйича йирик мутахассис Карен Армстронг ҳам шулардан биридир. У ўзининг «Муқаддас уруш» (Но1у Wаr)китобида дунёдаги уч илоҳий дин тарихини тадқиқ қилиб, қуйидаги изоҳни беради:
«Араб тилида «ислом» сўзи «тинчлик» деган сўзнинг ўзагидан олинган, Қуръон урушни Худонинг иродасига зид ғайритабиий ҳолат сифатида коралайди.. Ислом мухолиф томонни йўқотишга каратилган боскинчилик урушларини таъқиқлайди. Ислом факат муқаррар бўлиб колган ва ҳимояланиш учун бўладиган урушларнигина тан олади ва айрим ҳолатларда уларни одамларга килинаётган ҳаксизлик ва азоб-укубатларни тугатишга каратилган эзгу мажбурият сифатида баҳолайди. (Аммо) Қуръон таълим берадики, ҳатто адолатли уруш ҳам катъий ҳад-чегаралар ҳисобга олинган ҳолда, иложи борича инсонпарварлик йўли билан олиб борилиши керак.
Муҳаммад(с.а.в.) фақатгина Макка мушриклари билангина эмас, балки бир пайтнинг ўзида маҳаллий яҳудий қабилалари, шунингдек, яҳудийлар билан тил бириктириб, унга ҳужум қилишни режалаштирган Суриядаги насроний кабилалар билан ҳам урушишга мажбур бўлганди. Аммо бу ҳолат унинг калбида душманларига нисбатан нафрат туғдирмади, уни «Аҳли китоблар» (насроний ва яҳудийлар)ни лаънатлашга олиб келмади. Унинг мусулмонлари ўз ҳаётларини жисмонан ҳимоя килишга мажбур бўлишди, лекин улар ўз душманларининг динига карши мукаддас урушга кирганлари йўк. Муҳаммад мусулмон кўшинларига бошлиқ сифатида ўзининг озод килган қули Зайдни насронийларга карши урушга жўнатаётганда унга Аллоҳ йўлида мардона жанг килишни, аммо инсонпарварликни унутмасликни буюрган. Улар диний хизматчиларни, роҳиб ва роҳибаларни безовта килишмасди, урушда катнашмаётган, бемажол одамлар, аёллар, ёш болалар, кексаларни нишонга олмас, уларга зарар етказмасди. Улар тинч фукароларни, аҳолини ўлдиришмаган, бино ва уй-жойлардан ҳеч бирини вайрон килишмаган…»
Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан кейин мусулмонларга бош бўлган «хулафои рошидин» (яъни тўғри йўлдаги халифалар) ҳам озод қилинган ўлкаларда маҳаллий аҳоли ва янги кўчиб келганлар учун тинч ва хавфсиз ҳолда ахил-тотув яшаш имкониятини яратиб беришган. Халифаларнинг биринчиси Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Сурияга ҳарбий юришга кетаётиб, ўз қўшинларига Қуръони каримнинг ҳақиқий даъватига ёрқин мисол бўлган қуйидаги буйруқни бергандилар:
«Эй инсонлар, мен сизларга чин дилдан амал килишингиз лозим бўлган ўн коидани маълум киламан. Уларни асло эсдан чикарманг ва тўгри йўлдан адашманг. Болаларни, аёлларни ва кекса кишиларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт кўйманг ва дарахтларни кесманг. Туяларни, подаларни ва бошка (ҳайвонлар) тўдасини ўлдирманг. Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат билан машғул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг. Сизга турли ноз-неъматларни туҳфа килибкелган одамларни учратасиз, улардан енг, аммо Аллоҳ номини эсга олишни унутманг».
Халифаликни Абу Бакрдан (р.а.) қабул қилиб олган халифаҳазрати Умар (р.а.) ўзинингўзга динларга ҳайрихоҳлиги, раҳм-шафқатлилиги ва адолатпарварлилиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. У араб халифалигига қўшилган ерларнингхалқлари билан Исломнинг чинакам адолатпарварлиги ва дин эканлигига хайрихоҳлигига мисол бўла оладиган турли битимларни тузди. Масалан, Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзоланган хавфсизлик декларациясига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнингибодатхоналарини босиб олмаслиги ваулардаўзининг ибодатларини амалга оширмаслиги кафолатланганди. Ана шундай шароитлар Байтлаҳм (Вифлеем) насроний-ларига ҳам яратиб берилганди. Ктесифон (ал-Мадаин) шаҳри халифаликка қўшиб олингандан сўнг Несториан патриархи Иешуайб II га (650-660) берилганхавфсизликдекларацияси ҳам черковларнинг бутунлигини асраб қолишни ва мавжуд биноларнинг бирортасини ҳам масжидга айлантирмаслик мажбуриятини кўзда тутганди…
Халифа ҳазрати Умар (р.а.) ўз мажбуриятларига содиқ қолди. Шаҳар фатҳ этилгандан сўнг кўп ўтмай Нестариан патриархи Иешуайб II нинг ўз дўстига ёзган мактуби ҳатто насронийларнингўзлари ҳам мусулмон ҳукмдорларнинг аҳли китобларга адолат ва хайрихоҳлик билан муносабатда бўлганларини тан олишганига ёрқин далил бўлиб хизмат қилади:
Худо ўзининг иродасини ато этган бу араблар бизга ҳеч қандай зарар етказишмади. Ҳакикатдан улар бизнинг динимизга, руҳонийларимизга, черков ва монастиларимизга ҳурмат билан карашди…
Тарих давомида жуда кенг ҳудудларни бошқарган мусулмон ҳукмдорлар бошқа динларнинг вакилларига фавқулодда ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлганлар. Ислом давлатларидаяҳудий динидагилар ҳам, насронийлар ҳам ҳамишатўла хавфсизликда, тинч-осойишталикда, диний эркинлиқдаяшаб келганлар.

Манбалар асосида 2-курс талабаси Алихожиев Абдуқодир Охунд

What you can read next

Қорилар мусобақаси бугун Сурхондарёда
Қувайтда халқаро Қуръон мусобақаси бошланади
Пул топиш – меҳнат, сарфлаш санъат.
Пул топиш – меҳнат, сарфлаш санъат.
“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти”
“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP