فى الإيمان باليوم الآخر
Бешинчи қисм охират кунига ишониш ҳақида
١- سؤال: ما اليوم الآخر و ما معنى الإيمان به؟
1-савол: Охират куни (қиёмат куни) нима ва унга иймон келтириш қандай бўлади?
جواب: أما اليوم الآخر فهو يوم عظيم الأهوال تشيب فيه الأطفال تقوم الناس فيه من قبورهم و يحشرون إلى صعيد واحد للحساب. ثم يؤول أمرهم إلى النعيم أو العذاب. و أما الإيمان به فهو التصديق بأنه لا بد أن يأتى و أن يظهر فيه جميع ما ورد فى القرآن و الحديث فى شأنه
Жавоб: Қиёмат куни қўрқинчу-даҳшатлари шундай улуғ кунки у кунида ёш болалар қариб сочи оқариб кетади, одамлар ўз қабрларидан қайта тирилиб турадилар ва ҳисоб бериш учун бир текис жойга тўпланадилар.
Сўнгра улар ўз амалларига қараб ё доимий фароғатликка ва ёки азобга ҳуқм қилинурлар. Ушбу кунга иймон келтирмоқ шу куннинг албатта келишини чин кўнгилдан тасдиқ қилиш билан ҳамда қиёмат куни тўғрисида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган барча нарсалар зоҳир бўлишига ишониш билан бўлур.
سؤال: ماذا تعتقد فى اليوم الآخر و ما يتعلق به؟-٢
2-савол: Қиёмат куни ва унда содир бўладирган нарсалар ҳақида эътиқодингиз қандайдир?
جواب: أعتقد أولا بسؤال القبر ثم بنعيمه أو عذابه ثم بحشر الأجساد. و أن الخلق كما بدئ يعاد. ثم بالحساب و الميزان ثم باعطاء الكتاب إما باليمين و إما بالشمال . ثم بالصراط ثم بدخول المؤمنين الجنة دار النعيم. و دخول الكافرين جهنم دار العذاب الأليم.
Жавоб: Аввало, қабрда Мункар ва Накир номли икки фариштанинг ҳар бандани сўроққа тутишига ишонаман, сўнгра банда солиҳ бўлса, қабрда роҳатда бўлишига, амали гуноҳлар бўлса, қабрда азобда бўлишига ишонаман. ( Бу ўринда қабрдан мақсад Барзах оламидир, яъни, ўлимдан то қиёматга қадар вақт ёки дунё билан охират ўртасидаги олам назарда тутилади. Маййитни кўмилган бўлсин ёки сувга ғарқ бўлиб кетган бўлсин ёки куйдириб бир ҳовуч тупроқ қилиб қўйилган бўлсин ёки кулини шамолга совуриб юборган бўлсин барчаси ўз қилмишига қараб роҳат ва азобдин қутулмас.)
Барча махлуқотларни бир текис жойга жам қилинишига, барча инсонлар қандай вужудга келган бўлсалар, шул ҳолатда Парвардигорлари ҳузурига қайтадилар деб ишонаман. Ҳисоб-китоб қилинишга ва мезон амал тарозисига, сўнгра солиҳ баналарнинг номаи аъмоллари (дунё ҳаётида қилган барча ишлари ёзилган нома) ўнг томонидан, ғайри солиҳларники эса чап томонидан берилишига ишонаман. Сўнгра мўмин бандалар неъматлар макони бўлган жаннатга киришларига ва кофирлар эса аламли азоб ўрни бўлган дўзахга киришларига ишонаман.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида
Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.






