Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ватанга муҳаббатли бўлганлари ривоят қилинган. Илк ваҳий келган пайтларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Варақа ибн Навфалдан: “Сизни ёлғонга чиқаришади, сизга азият беришади ва сизни яшаб ўсган юртингиздан чиқариб юборишади”, – деган сўзларни эшитганларида, безовталаниб “улар мени чиқариб юборадиларми?”, – деган эканлар. Суҳайлий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳолатни ватанга муҳаббат ва ундан ажралишни эса машаққат эканлигига далил қилиб: Варақа ибн Навфал “Сизни ёлғонга чиқаришади” деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч нарса демадилар. “Сизга азият беришади” деганда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч нарса демадилар. “Сизни яшаб ўсган юртингиздан чиқариб юборишади” деганда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам безовталаниб “улар мени чиқариб юборадиларми?”,-дедилар. Безовталаниб айтган бу сўзларидан яшаб турган ватанларига нисбатан муҳаббатли экани зоҳир бўляпти», деганлар.
Қудратуллоҳ Сиддиқ Муҳаммад
Кўкалдош ЎМИБЮ мударриси





