Маккадаги Масжидул Ҳарамда ибодат учун келган мўмин-мусулмонларга хизмат қилиш ҳамда Муқаддас Қуръон ва мавъизаларни ўқиш учун роботлар ишга туширилди. Бу мусулмонларнинг асосий зиёратгоҳида сунъий ақл (СА) дан фойдаланиш йўлидаги сўнгги қадамдир. Роботлар фойдаланувчиларга шахсий смартфонларга хизматларни юклаб олиш ёки маълумотларга кириш учун роботларда буйруқларни босиш имконини берадиган штрих-кодларни намойиш етади. Зиёратчилар нафақат Исломий саволларга жавоб олишлари ва Қуръон ўқишлари, балки ҳар куни беш вақт намозга имомликка ўтиб берадиган ва жума хутбаларини ўқийдиган имомларни ҳамда муаззинларнинг исмларини ўрганишлари мумкин.
Илғор машиналарни икки Муқаддас масжиднинг бошқарув Бош раиси Шайх Абдураҳмон ал-Судайс ишга туширди. «Ишга тушириш нафақат икки муқаддас масжидда ақлли роботларни ишга туширишга, балки Smart Haram лойиҳасини амалга оширишга қаратилган кенг кўламли стратегиянинг бир қисмидир…, «деди. Сўнгги ойларда Масжидул Ҳаромда фатволар (диний фармонлар) чиқариш, Каъбанинг томини стерилизация қилиш ва тозалаш учун бир қатор роботлар ишга туширилди.
Манба: islam.ru
Русчадан Р.Охунжонов таржима қилди






