SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар
13.05.2026 / Bo‘limda Yangiliklar

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар

Бугун, 13 май куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртининг 4-босқич талабалари учун билим юрти мударрислари Ж. Холмўминов, А. Абдуллаев, тарбиячи-педагог А. Абдусатторий ҳамда гуруҳ раҳбарлари бошчилигида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига маърифий ташриф ташкил этилди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар (1)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар (2)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар (3)

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — талабаларнинг миллий ва маънавий қадриятларга бўлган эҳтиромини мустаҳкамлаш, уларни халқимиз бой тарихий мероси, ноёб қўлёзмалар, қадимий манбалар ҳамда ислом илм-фани тараққиётига оид бебаҳо илмий асарлар билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар (4)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар (5)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар (6)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар (7)

Ташриф давомида марказда жамланган экспонатлар, тарихий ҳужжатлар ва нодир манбалар орқали ислом цивилизациясининг юртимиз ҳудудида шаклланиши, ривожланиши ва жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, буюк алломаларимиз қолдирган илмий-маърифий мероснинг мазмун-моҳияти, унинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.
Мазкур маърифий ташриф талабаларнинг тарихий хотира ва маънавий меросга бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларнинг илмий дунёқараши ва маърифий тафаккурини бойитишда муҳим аҳамият касб этди.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларида катта таассурот қолдирган ушбу ташриф учун миннатдорлик билдириб, аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш ва уни келгуси авлодларга муносиб тарзда етказиш ҳар бир ёшнинг муқаддас бурчи эканини таъкидладилар.

Тарбиячи-педагог Абдусатторий Абдуллоҳ

What you can read next

Қадр кечасида уйингизда қолиб ибодат қилинг!
Қадр кечасида уйингизда қолиб ибодат қилинг!
“Сирож солиҳ” масжидининг очилиш маросими
“Сирож солиҳ” масжидининг очилиш маросими
Вакилларимиз Қуръони карим мусобақасида қатнашдилар
Андижон вилоятида ўтказилган Қуръон мусобақасининг натижалари билан танишинг.

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP