SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар.
12.09.2025 / Bo‘limda Yangiliklar

Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар.

Бугун, 12 сентябрь куни, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртининг биринчи курс талабалари ва устозлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасига маърифий зиёрат уюштирдилар.

Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар. (1)

Зиёрат доирасида улар Ислом тарихида муҳим ўрин тутувчи зиёратгоҳлар ва таълим муассасалари билан яқиндан танишдилар. Таъкидлаш жоизки, мазкур мажмуа буюк фақиҳ ва аллома Абу Бакр Қаффол Шоший қабри жойлашган ҳудудда барпо этилган бўлиб, айнан шу сабабдан “Ҳазрати Имом” номи билан машҳур бўлган. Кўп йиллик тарихга эга бу муқаддас маскан “Хастимом” номи билан халқ орасида кенг танилган. Ҳозирги кунда бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Ҳазрати Имом” жоме масжиди, Абу Бакр Қаффол Шоший мақбараси, Тошкент ислом институти, нашриёт-марказ, ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом цивилизацияси маркази фаолият юритмоқда. Зиёрат доирасида талабалар XVI асрда барпо этилган ва ўз замонасининг йирик маърифат маскани бўлган “Бароқхон” мадрасаси билан ҳам танишдилар. Бу мадраса шайбонийлар сулоласи вакилларидан бири — Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) томонидан қурилган бўлиб, 1956–2006 йиллар давомида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси биноси сифатида ҳам хизмат қилган. Бу тарихий мадраса билан танишиш талабаларнинг диний ва маданий дунёқарашини янада кенгайтирди.

Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар. (2)
Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар. (3)
Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар. (4)

Талабаларнинг зиёрати давомидаги яна бир муҳим манзил — Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (Олий Маъҳад) бўлди. Улар институтнинг янги қурилган ва таъмирдан чиқарилган бинолари, замонавий таълим методлари, электрон кутубхона (АРМ), медиа хоналар, мутахассислик кафедралари ва илк бор ташкил этилган магистратура бўлими фаолияти билан яқиндан танишишди.

Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар. (5)
Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар. (6)
Билим юрти устоз ва талабалари Тошкент ислом институти ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига маънавий-маърифий сафар уюштирдилар. (7)

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти битирувчилари мазкур Олий Маъҳадга кириш имтиҳонларида юқори натижалар кўрсатиб, талабалар сафига қабул қилинаётгани фахрли ҳолатдир. Бу йилги биринчи курс талабалари ҳам ушбу маънавий-маърифий сафардан катта илҳом ва таъсуротлар билан қайтишди. Улар олий таълимга интилиш, тинимсиз илм излаш ва юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан баҳраманд бўлиш йўлида янада иштиёқ билан ҳаракат қилишга қарор қилдилар.

СаидАзимхон Саидакрамов
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

What you can read next

“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 3-оят
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 4-оят
“Кўкалдош” ички тартиб-қоидалари билан танишув
“Кўкалдош” ички тартиб-қоидалари билан танишув
Тошкент метрополитени қурилишидаги фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдарлик
Тошкент метрополитени қурилишидаги фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдарлик

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP