ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
12.03.2018 / - Ислом тарихи, Янгиликлар

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари (Шамоилул Мустафо)

Мулоҳаза қилиб кўрилса, набийлар ва пайғамбарларнинг фазилатлари бажарадиган вазифаларининг қамрови ва салмоғи, амалга оширажак ишларининг натижа ва самарасига қараб белгиланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қадар ўтган барча набийлар ва пайғамбарларнинг ҳам ўзига хос ва алоҳида фазилатлари мавжуд. Хотамул анбиё ва мурсалин дея аталган Пайғамбаримиз бу фазилатлар чўққисида бўлиб, уларнинг тожи эдилар. Чунки у зот ўтган пайғамбарлардан бирортасида тўлиқ топилмайдиган олтита ўзига хос сифат билан ажралиб турганлар. Ўша сифатлар Аҳзоб сурасида шундай деб баён этилган:

«Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи… Ва Ўз изни билан Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик. Мўминларга албатта Аллоҳдан улуғ фазлу марҳамат бўлиши ҳақида хушхабар бер» [1].

Мазкур икки оятда Аллоҳ таоло олдин ўтган биронта пайғамбарга муяссар этмаган бир қатор умумий сифатларни жамлаб келтирди. Бу сифатлар қуйидагилардан иборат:

Биринчи сифат. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни ўз умматларига рисолатни етказиши, омонатни ва у боғлиқ нарсаларни адо қилишига ортиқча исбот-далил талаб қилмасдан шахсан ўзларини гувоҳ қилди. Чунки у зотдан бошқа бирор пайғамбарнинг айнан ўзи умматига гувоҳ қилинмаган. Қайси уммат пайғамбарларга тўҳмат қилиб, Аллоҳнинг рисолатини етказмаган, деб даъво қилса, пайғамбарлар фақат ўзлари учун гувоҳликка ўта оладилар, холос. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда улардан ҳужжат-далил талаб қилади. Ўша пайтда биз мусулмонлар пайғамбарлар ўз зиммаларидаги вазифаларини тўлиқ адо этишганига гувоҳлик берамиз. Шунда у пайғамбарнинг умматлари Ислом умматидан: «Сиз буни қаердан билдингиз?», яъни, Пайғамбарларимиз бизларга рисолатни етказганини қаердан биласизлар?», деб сўрашганида бизлар: «Аллоҳ таоло бизга Ўз Китобида бу ҳақда хабар бериб қўйибди», дея жавоб берамиз. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиздан биз ҳақимизда ҳам сўрайди. У зот Аллоҳ таолонинг мана бу гувоҳлиги билан бизни оқлаб чиқадилар: «Сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик»[2].

Бошқа яна бир оятдан ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз умматига рисолатни етказгани ва бошқа пайғамбарлар ҳам ўз қавмларига рисолатларини етказганларига гувоҳ ўтишларини билиб олиш қийин эмас . У қуйидаги оят: «Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ қилиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур?»[3].

Иккинчи сифат. Набий алайҳиссалом тоат-ибодат аҳлига улуғ савоб хушхабарини етказишлари. Шубҳасиз, бундай хушхабар туфайли қалбларга хурсандлик иниб, улуғ мукофотларга ишонч ортади, кўнгил ва диллар таскин топади. Негаки,  қилинган хайрли амаллардан зарра мисқоли ҳам зое кетмайди, тақдирланмасдан қолмайди. Имом Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар қайта тирилтирилганда, қабрдан биринчи бўлиб мен чиқаман. (Маҳшар майдонига) келишганда хатиблари мен бўламан. Умидсизликка тушганларида хушхабар берувчилари мен бўламан. Ўша Кунда «ҳамд байроғи» менинг қўлимда бўлади. Мен Роббим ҳузурида Одам болаларининг энг улуғиман, фахрланиш йўқ», деганлар. Яъни бу сўзларни мақтаниш, обрўйимни кўтариш учун айтаётганим йўқ. Балки  Роббим амри бўлгани учун сизларга етказиб қўймоқдаман.

Учинчи сифат. Пайғамбаримиз алайҳиссалом маъсият аҳли – гуноҳкорларни аламли азобдан огоҳлантирувчидир. Қачонки, маъсият аҳли ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда бепарволик ва лоқайдликка йўл қўйиб, қилаётган ишлари ва ўтказаётган вақтлари давомида Аллоҳнинг ҳақларини адо этмасалар, Росулуллоҳ алайҳиссалом уларни ёмон оқибатдан огоҳ бўлишга чақиради. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, улар Роббисининг Росулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутиш ила тутди»[4].

Тўртинчи сифат. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳнинг изни, яъни амри, тавфиқи ва ёрдами туфайли энг тўғри ва мукаммал динга мувофиқ Аллоҳнинг тавҳидига, Унга ибодат ва итоат қилишга даъват этишлари. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақводор бўлсангиз» [5].

Бешинчи сифат. Пайғамбар алайҳиссаломнинг нур таратувчи чироқ эканлари. Бутун инсониятга иймон машъали ва эзгулик рисолатини олиб келган зот ана шу шарафга муносибдир. Буни муайян бир халқ ёки миллатга хос, дейиш нотўғри. Бу дунёда тўғри йўлни ва ҳақни у зот туфайли англанади, яъни, одамлар Росулуллоҳ туфайли очиқ-ойдин ҳақиқатга йўл топадилар. Чироқ зулматда ёғду таратиб, кўзларга оро кирганидек, у зот ҳам ҳақни ва тўғр йўлни таниш учун руҳлар ва қалбларни қоплаб турган зулматлардан халос этиб, ҳидоят йўлини кўрсатиб берадилар.

Олтинчи сифат. Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳақиқий мўминларга қилган солиҳ амаллари учун Аллоҳ тарафидан Жаннатда буюк марҳамат ва улкан савоб хушхабарини беришлари. Бу сифат иккинчи сифатни таъкидлаб, Аллоҳ таоло мўминларга уларнинг эзгу амалларига яраша ажр-мукофотлар ҳозирлаб қўйганига иймон ва ишончларини зиёда қилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатда келган сифатларидан яна бир мисолни келтирамиз. Имом Бухорий нақл қилган ривоятда Ато ибн Ясор шундай деди: «Мен Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осга учрашиб, унга Росулуллоҳнинг сифатлари ҳақида хабар беринг», дедим. У: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда у зотнинг Қуръондаги айрим сифатлари Тавротда ҳам бор. Тавротда шундай дейилган: Эй Набий, Биз сени гувоҳ, хушхабар берувчи, огаҳлантирувчи ва саводсизларни (ҳидоятга бошлаб) ҳимоя қилувчи қилиб юбордик. Сен менинг қулим ва элчимсан. Сени таваккал қилувчи[6] деб номладим. Бадхулқ, шафқатсиз ва бозорларда бақириб юрувчи қилмадим. У ёмонликка ёмонлик қайтармайди, балки афв этади ва кечиради. Аллоҳ таоло то у туфайли эгри миллатни «Ла илаҳа иллаллоҳ» дея иймон киргизиб, тўғри йўлга бошламагунча ҳамда кўр кўзларни, кар қулоқларни ва ёпиқ қалбларни очмагунча ҳаргиз унинг жонини олмайди».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Росулуллоҳ бизга Тавротдаги сифатлари ҳақида шундай хабар бердилар: «Бандам – танланган Аҳмад. Туғилган жойи Макка, ҳижрат қилиш жойи Мадина ёки Тойбадир. Унинг умматлари ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга кўп ҳамд айтувчилардир»[7].

Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано айтишда танланган пайғамбар – Аҳмадга эргашадилар. Пайғамбар алайҳиссалом халойиқнинг энг кўп ҳамд айтувчиси бўлса, у зотга эргашган уммат умматлар ичида энг кўп ҳамду сано айтувчидир. Бу уммат ҳар қандай ҳолатда, яъни хурсандчиликда ҳам, маҳзун ҳолатда ҳам, Аллоҳга ҳамд-сано айтадилар.

(Давоми бор)


[1] 45-47-оятлар.

[2] Бақара сураси, 143-оят.

[3] Нисо сураси, 41-оят.

[4] Ал- Ҳаққоҳ сураси, 10-оят.

[5] Бақара сураси, 21-оят.

[6] Аллоҳгагина  суянувчи.

[7] Имом Тобароний ривояти.  Абу Нуъайм «Далоилун Нубувва» китобида келтирган. Имом Доримий Каъбул Аҳбордан мавқуф ҳолатда ривоят қилган.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Имтиҳонларда рақамли технология
Тақво ва унинг фойдаси
“Ал-фиқҳ ул-акбар” 2-қисм

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори