Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. У шундай Зотки инсонларни ҳидоятга бошлаш, уларга гўзал ҳаётни тухфа этиш ва ер юзидаги бидъат хурофотларга барҳам бериш ҳамда Ўзининг чексиз қудратини намоён этиш учун пайғамбарлар жўнатган.
Шу жумладан, башариятга яратганнинг олий неъмати, мукаммал ибрат намунаси қилиб юборилган, табаррук Ислом динининг байроғини машаққат ила юксакларга кўтарган хотамун набий – Росулимизга бениҳоя саловату саломлар бўлсин.
Набий ва росулларнинг сўнггиси нубувват ва рисолат биносининг охирги ғишти, қиёматгача келадиган умматнинг ҳақ сари етакловчиси бўлмиш набийимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари шарқда – Ислом дунёсида ҳам, ғарбда – христиан оламида ҳам кўплаб тарихчилар томонидан жуда аҳамиятли бир мавзу сифатида ўрганилди ҳамда бу борада катта тадқиқотлар олиб борилмоқда. Уларнинг ҳар бир амаллари айтган сўзлари синчковлик билан кўриб чиқилиб бу хусусида ҳисобсиз китоблар битилди ва бу ишлар қиёматгача давом етиши шубҳасиз. Уларнинг табаррук шамоиллари ибрат намунаси сифатида бутун инсоният томонидан тасдиқланди ва тан олинди.
Жаноб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотирини ёд этишни истаган ҳар бир мусулмон бунинг учун аниқ бир кунни тайин қилиши шарт эмас. У зотнинг шахсиятига кўрсатиладиган ҳурмат-эьтиборни у ёки бу кунда маросим ўтказиш билан адо этиб бўлмайди. Зеро, Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилган:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!*
Юқоридаги ояти каримада маълум кунларда ёки маълум муддатда саловат айтинг деб чекланилмаябди. Балки хитоб умумий қилинмоқда. Яъни биз ҳар куни, ҳар сония у зотни ёдга олишимиз, суннатларига амал қилишимиз билан Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ иш қилган бўламиз ва у зотнинг муборак шафоатларига муносиб уммат булиш бахтига муяссар бўлишимиз мумкин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини яхши кўришни иймон ҳаловатига эришиш сабабларидан бири қилдилар: “ Уч хислат бор. Улар кимда бўлса у одам иймон ҳаловатини топади: “Аллоҳ ва росули унга бошқалардан кўра севимлмроқ бўлса…” (Муттафақун алайҳи).
Аллоҳга қасамки, тоғлар, чўллар, Араб ярим ороли деймизми, хатто, бутун дунё Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби олий ахлокли ва олижаноб биронта инсон боласини кўрмади. Келинг, у зоти муборакнинг гўзал шамоиллари мукаммал сийратларини ўрганиш мақсадида саодат асрига саёҳат қиламиз.
Сахл ибн Саъд розияллоху анҳу деди: «Бир хотин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга чопон келтириб: «Буни сизга кийдираман деб ўз кўлларим билан тўкидим» — деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга мухтож бўлган холларида олдилар. Бизнинг олдимизга уни лунгу шаклида ўраб чикдилар. Бир одам: «Бу жуда хам чиройли экан. Уни менга беринг» — деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Майли» — дедилар ва бир оз ўтиргач уйига кайтдилар, тўнни тахлаб, уни халиги одамга жўнатдилар. Сахобалар у одамга: «Яхши иш килмадинг! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мухтож бўлганлари учун кийган эдилар, сен бўлсанг уни сўраб ўтирибсан, биласанки ул зот сўраган одамнинг кўлини бўш кайтармайдилар» — дедилар. У одам: «Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мен у кийимни кийиш учун эмас, кафанлик килиш учун сўрадим» — деди. Сахл айтади: Хакикатан хам, у кийим ўша одамга кафан килинди» (Имом Бухорий ривояти).
Сиз Аллоҳ таъоло башарият ичидан саралаб олган ва ўзи тарбиялаган ва намуна килган зотнинг хулкидан хайратланманг! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саховат бобида хайратомуз ишларни килдилар.
Жобир розияллоҳу анху деди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирон нарса сўралса, хеч качон «Йўк» деб айтмадилар» (Имом Бухорий ривояти:6034).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўлларидаги мисли кўрилмаган бу саховат ва олийжаноблик билан бирга, ул зотнинг калбларидаги самимийлик, содик мухаббат ва чиройли муомаларининг хам мисли йўк эди. Ул зотнинг бирга ўтирган хар бир кишига табассум қилиш ва якин тутиш одатлари бор эди. Бу билан хар ким ўзининг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг севимли кишиман деб ўйлар эди. Жарир ибн Абдуллох розияллоҳу анху деди: «Исломни кабул килганимдан сўнг, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айрилсам ёки у зотга дуч келсам, доимо таббасум билан кутиб олар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Холбуки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўстингиз юзига килган табассумингиз — садакадир» — деган бўлсалар! (Имом Термизий ривояти).
Биз учун бу дунёда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриш насиб этмаган. Ўртамизда қанча-қанча асрлар бўлсада аммо буган биз у зотнинг гўзал шамоилларини ўрганиш бахтига муяссар бўлиб турибмиз. Тасаввур қилинг атрофингиздаги инсонлар:
– Олдингиздан юзингизга тупириб ўтсалар,
– Сажда қилганингизда бошингизга ичак-чавоқ кийдириб қўйсалар,
– Йўлларингизга тиканлар ташлаб, тошлар отсалар.
– Кўчангиз бошида ҳанжарлари билан сизни кутсалар,
– Халқ ичида сизни ерга урса,
– Оилангизга туҳмат қилса,
– Энг яқинларингизни тилка пора қилиб, жигарларини чайнасалар,
– Сизга қарши қўшин юбориб, яқинларингизни ўлдирса ва сизни ҳам ярадор қилсалар,
– Ўз юртингиздан чиқишга мажбур қилсалар…
Шунда сиз:
Ҳеч иккиланмасдан йўлингизда давом эта оласизими?
Уларни кечириб уларга муҳаббат, шафқат ва марҳаматингизни кўрсата оласизми?
“ Эй, Роббим улар билмайдилар, уларни кечир, уларга ҳидоят бер” деб дуо қиласизми?
Биз мана шундай чексиз матонат, сабр-қаноат, энг мукаммал сийрат соҳиби бўлган Росулнинг умматларимиз. Зеро, у зот биз умматларга онанинг фарзандига бўлган шафқатидан ҳам шафқатлироқ эдилар. Шундай экан, биз ҳам у зотга муштоқмиз ва барча муштоқ умматлари номидан бениҳоя саломларимизни йўллаймиз. Буни қарангки, уларга салавот ва саломлар тилаб дуо қилишниг ўзидаёқ Аллоҳ таолонинг ҳузурида даражалар бор. Бу не бахтки, ўзингиз жондан ортиқ кўрган зотга салом ва саловат йўллайсиз ҳамда чексиз ажрга эришасиз. Қолаверса, уларнинг шафоатларига сазовор бўлишдек улкан имкониятни қўлга киритасиз. Чиндан ҳам биз нақадар бахтли умматлармиз! Ҳавзи кавсар ёнида сиз билан дийдорлашишдан умидвормиз, ё Росулуллоҳ!
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
303-курс талабаси Аҳмедова Муаттар st(a)||d(«Globa





