«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига ҳомийлар томонидан Доктор Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳааза валиди” китоби, Доктор Аҳмад Исо ал-Маъсаровий хазратларининг “ат-Тибян фи тадаббурил Қуръан” китоби, ҳамда фиқҳ илмига доир Убайдуллоҳ ибн Масъуд раҳимаҳуллоҳнинг “Шарҳи виқоя” китоби, жами 65 дона китоб ҳадя қилинди.



Барча китоблар белгиланган тартибда Ахборот-ресурс маркази фондига кирим қилиниб, ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.
И. Комилов, «Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази мудири






