ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
08.12.2020 / - Мақолалар

Конституциявий суд нима?

Конституциявий суд – бир қанча давлатларда ягона ёки асосий иши конституциявий назоратни амалга ошириш бўлган алоҳида орган. Биринчи марта 1920 йилда Австрияда таъсис этилган. Шундан эътиборан бу тартибот Ғарбий ва Шарқий Европада кенг ёйилиб, кейинчалик Осиё, Африка ва Американинг айрим мамлакатларида қабул қилинган. Конституциявий суд одатдаги олий судлардан фарқ қилиб, умумий юрисдикция судлари тизимига кирмайди. Баъзи мамлакатларда, масалан, Россия Федерациясида Конституциявий суд алоҳида тоифадаги суд ҳисобланади ва шунга кўра суд тизимига киради. ГФР, Италия, Руминия, Болгария, Монголия каби давлатларда суд ҳокимиятига алоқаси йўқ алоҳида назорат органи ҳисобланади. Конституциявий суд аъзолари парламент томонидан сайланади (ГФР, Хорватия) ёки давлат бошлиғи томонидан тайинланади (Кипр); баъзида Конституциявий суд аъзоларини парламент ва ҳокимият ҳамда адлиянинг бошқа органлари тайинлайди (масалан, Италияда Конституциявий судни тенг миқдорда президент, парламент ва магистратура тайинлайди). Конституциявий суд конституциявий назоратни амалга ошириш билан бир қаторда турли мамлакатларда конституцияга шарҳ бериш ҳуқуқига эга, сиёсий партияларнинг фаолияти конституцияга мувофиқ келиш-келмаслиги масаласини ҳал қилади, ваколатлар билан боғлиқ низоларни кўриб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди суд тизимига кириб, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинадиган халқаро ҳужжатлар, давлатлараро келишувлар ва бошқа ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди, Конституция ҳимоячиси ҳисобланади. Унинг фаолияти 31.05.2017 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади.

Конституциявий суднинг қарори қатъий ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас.

Конституциявий суднинг қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми ўзининг амал қилишини тугатади. Бундай ҳужжатни қабул қилган давлат органи Конституциявий суднинг қарори асосида ўзининг ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириши шарт.

Конституциявий суд муайян ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасини, Сенатини тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишида маслаҳат бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ва бошқа ҳужжатларининг (индивидуал хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини текшириш ҳам Конституциявий суд ваколатига киради.

Давлат ичидаги барча қонун, кодекс, фармон, қарор, низом ва расмий ҳужжатлар конституция тамойилларига мос бўлиши шарт қилинади. Борди-ю бирор бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциявий суднинг суд муҳокамаси натижасида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топилса, бу ҳақда тегишли қарор чиқарилади ва ўша ҳужжат ёки унинг қисми амалдан қолдирилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 10 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Лойиҳада Конституциявий судга мурожаат қилувчи субъектлар доираси кенгайтирилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг эътиборли жиҳатларидан бири, унда фуқаролар ва юридик шахслар муайян ишда қўлланилган қонун билан уларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласалар, шикоят аризаси билан Конституциявий судга мурожаат қилишлари ҳуқуқи белгилаб қўйилмоқда.

Латипов Шарофиддин тайёрлади.

КАЛИТ СЎЗ: Konstitutsion sud, Konstitutsiyaviy sud

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Сабрли кишиларга хушхабар беринг!
“Меҳр-мурувват карвони” Хоразмда
Вабо тарқаганда мусулмоннинг вазифалари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори