◽️Бугун, 8 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи томонидан Ўзбекистон халқаро академияси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ўтказилган “Носирхон тўра Саидкамол тўра ўғлининг фаолияти ва илмий меросининг Миллий давлатчилик тарихидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.


◻️ Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори Бахтиёр Ҳасанов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Уйғун Ғофуров, Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тўрон фанлар академиясининг Академиги Абдулҳаким қори Матқулов, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқарув раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ва илмий ходимлари, тарихчилар, тадқиқотчилар, ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари ҳамда талабалари қатнашишди.


◻️Шунингдек, Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Дилшод Раҳмоналиев ҳамроҳлигида билим юрти талабалари ҳам тадбирда қатнашдилар.


◻️Анжуманда Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тўрон фанлар академиясининг Академиги Абдулҳаким қори Матқулов Носирхон тўра Саидкамол тўра ўғлининг фаолияти ва илмий меросини ёритиб берувчи мавзуда маъруза қилдилар.
Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот хизмати






