SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Қуръон ва суннатда олий ҳимматли бўлишга ундаш
08.11.2023 / Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari

Қуръон ва суннатда олий ҳимматли бўлишга ундаш

Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда мўминларни олий ҳимматли  ва яхши амалларда пешқадам бўлишга ундайди ва ҳимматини паст қилишдан қайтаради. Бу борада Қуръони Карим турли услубларни қўллаган. Улардан: ҳиммати паст кишиларни мазаммат қилиб, жирканч ҳолда тасвирлаб келтирган. Худди Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган сўзларини ҳикоя қилиб келтирганидек: “Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми?”. (Бақара сураси, 61-оят). Ва яна: “Уларга: оятларимизни берганимизда, у оятлардан ўзини олиб қочган ва унинг ўзини шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган шахснинг хабарини тиловат қилиб беринг! Агар ҳоҳласак, уни ўша(оят)лар билан кўтарар эдик. Лекин унинг ўзи ерга ёпишди ва ҳавойи нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли ҳудди бир итга ўхшар, уни ҳайдасанг ҳам, тилини осилтириб тураверади, тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверади. Бу, бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Бу қиссани ҳикоя қилиб беринг, шоядки, тафаккур қилсалар”. (Аъроф сураси, 175-176-оят). Аллоҳ таоло илмига амал қилмаган яҳудийларни сифатлаб шундай дейди: “Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаган (амал қилмаган)лар мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас”. (Жума сураси, 5-оят). Яна бир оятда ўшаларга ўхшаганларни сифатлаб айтади: “Сизларга ўзларингиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсалар таълим берилган эди-ку?!”, яъни, билдиларинг аммо амал қилмадиларинг, бу эса ҳақиқий илм ҳисобланмайди. Аллоҳ таоло Яъқуб (алайҳиссалом)ни мақтаб шундай дейди: “Албатта, у Биз таълим берганимиз туфайли билим соҳиби эди”. (Юсуф сураси, 68-оят). Яъни билган илмига амал қилар эди.

Аллоҳ таоло ҳиммати пастлиги сабабли арзимас нарсаларни баҳона қилиб, жиҳоддан ортда қолган мунофиқларни мазаммат қилиб шундай дейди: “Улар хотин-халажлар билан бирга қолишга рози бўлдилар”. (Тавба сураси, 87-оят). Уларнинг ҳиммати пастлиги учун жиҳоддан қолганини баён қилиб айтади: “Агар улар (жиҳодга) чиқишни ҳоҳлаганларида, унга тайёргарлик кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишини ёқтирмай, ушлаб қолди. Уларга: “Ўтирувчилар (аёллар ва ожиз кишилар) билан ўтиринглар”-дейилди”. (Тавба сураси, 46-оят).

Аллоҳ таоло бу ҳаёти дунёни охиратдан афзал кўрганлар, ғам-ташвиши дунё ва шу дунё учунгина илм ўрганадиганларга нисбатан нафрат қўзғатган. Уларнинг бундай афзал кўришлиги ҳимматининг жуда пастлигидандир. Фақат ҳаёти дунёга суяниб, алданиб қолиш пасткашлик ва разилликдир, мўмин киши бундай сифатдан йироқ бўлмоғи керак. Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида қўзғалинг, дейилса, ерга ёпишиб олдингиз. Ёки охиратни қўйиб, дунё ҳаётига рози бўлдингизми? Охират олдида бу дунё ҳаёти жуда оз-ку?!.” (Тавба сураси, 38-оят).

Аллоҳ таоло айтади: “Ким бу дунёнинг савобини (яъни, дунёдаги мол-давлат ва баланд мартабаларни) хоҳласа, билсинки, Аллоҳнинг ҳузурида ҳам бу дунёнинг, ҳам охиратнинг савоби бордир”. (Нисо сураси, 134-оят). Яъни, нега у паст нарсани хоҳлаяпти?! Иккаласини ёки ундан ҳам каттароғини сўрасин!. Бошқа оятда айтади: «Одамлардан баъзилари: “Роббимиз, бизга мана шу дунёда бергин”,дейди. Ҳолбуки, унинг учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқ. Ва улардан баъзилари: “Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато қилгин ва бизни дўзах азобидан асрагин”,дейдилар. Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бор. Ва Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилувчидир. (Бақара сураси, 200-202-оятлар).

Яҳудийларнинг бу ҳаёти дунёга берилиб яшашини, агарчи, хору-зор бўлиб яшаса ҳам, шу дунёни яхши кўришини айблаб айтади: “Сиз уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканини топасиз”. (Бақара сураси,96-оят). Ҳар хил арзимас нарсаларга ибодат қилиш билан Аллоҳга ширк келтирадиган мушриклар, ваҳоланки, уларнинг бундай ширк келтириб яшаши хорлик ва қалби кир босганлигидандир. Улар ҳақида Қуръони Каримда шундай дейилади: “Ким Аллоҳга ширк елтирса, бас, у гўёки осмондан қулаб тушган-у, уни йиртқич қуш олиб қочган ёки уни шамол узоқ ерга учириб кетган кабидир”. (Ҳаж сураси, 31-оят). Исо Масийҳ (алайҳиссалом)ни Худо деб сиғинадиганлар ҳақида: “Масийҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол”. Яъни, қандай қилиб, шунча далиллрдан кейин ҳам Аллоҳни қўйиб у иккаласига ибодат қилади? (Моида сураси, 75-оят).

Аллоҳ таоло ҳиммати олий кишиларни мақтаган. Уларнинг аввалида Пайғамбарлар алайҳимуссалом, уларнинг аввалида азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар ва уларнинг бошида Пайғамбарларнинг охиргиси бўлмиш бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдир. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилганидек, сабр қилинг!”. (Аҳқоф сураси, 35-оят). Пайғамбарларнинг (алайҳимуссалом) ҳиммати қанчалик олийлиги уларнинг Аллоҳ йўлидаги даъвати, жиҳоди ва матонатларида ёрқин кўриниб турар эди. Аллоҳ таоло уларнинг ҳимматларини Қуръони Каримда Пайғамбарлар қиссаларида баён қилиб ўтган.

Ундан ташқари Пайғамбарларга эргашган мўминларнинг олий ҳимматлари ҳақида ҳам айтилади. Мусо алайҳиссалом қиссасида: “Улардан У зотдан қўрқадиганлардан бўлган ва Аллоҳ уларга неъмат ато этган икки киши: “Уларнинг устига эшикдан кириб боринглар. Агар унга кирсаларинг, албатта, ғолиб бўласизлар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккал қилингиз”, дедилар. (Моида сураси, 23-оят). Фиръавннинг яқинларидан бири иймон келтириб мўминлигини яшириб юрганлиги ҳақида, “Йаасин” сурасида келган Ҳабиб Нажжорнинг қиссаси, Довуд алайҳиссалом ва Жолут қиссаси шулар жумласидан. “Аллоҳга рўбарў бўлишга ишонганлар: “Қанчадан-қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”,-дедилар. Жолут ва унинг аскарларига рўбарў келганларида: “Роббимиз, бизга сабру тоқат ёғдиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин”,-дедилар. Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар ва Довуд Жолутни қатл этди”. (Бақара сураси, 249-251-оятлар).

Аллоҳ таоло баъзи ўринларда Ўзининг яқин бандаларини Аллоҳнинг динида қувватли, тоат-ибодатда мустаҳкам, қатъиятли бўлгани учун “Мардлар” деб сифатлаган: “Унда покланишни яхши кўрадиган киши(мард)лар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни яхши кўради”. (Тавба сураси, 108-оят). Ва яна: “(Шундай уйлар борки) уларда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтурлар. Шундай мард кишилар борки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас”. (Нур сураси, 36-37-оят). “Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган мард кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибди. Улар бирор нарсани (ваъдасини) алмаштирмадилар”. (Аҳзоб сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло мўминларни доим олийҳимматли ва яхши ишларда пешқадам бўлишга буюради: “Роббингиз томонидан бўладиган мағфиратга мусобақалашинглар!”. (Ҳадид сураси, 21-оят). “Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинглар”. (Оли имрон сураси, 133-оят).  “Яхшиликларга шошилинг”. (Бақара сураси, 148-оят). “Бас, Аллоҳгагина қочинглар”. (Зориёт сураси,50-оят). “Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал қилсинлар”. (Соффат сураси,61-оят). “Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар”. (Мутоффифун сураси, 26-оят). “Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша (яхшилик)лар учун мусобақа қилурлар”. (Мўъминун сураси,61-оят).

Аллоҳ таоло айтади: “Мўминлардан бешикаст бўла туриб (жиҳодга чиқмай) ўтириб қолганлари билан Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилувчилари баробар бўлмаслар. Аллоҳ моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилувчиларнинг даражасини ўтириб қолувчилардан афзал қилди. Аллоҳ ҳаммага яхшиликни (жаннатни) ваъда қилган. Аллоҳ мужоҳидларни ўтириб қолувчилардан улуғ ажр ила афзал қилган”. (Нисо сураси, 95-оят).
Асадулло Холмуродов
Кўкалдош ЎМИБЮ мударриси

What you can read next

Жума куни билан табриклаш
Наҳв илмини шакилланишида асосий ўрин тутган уламолар
“Бобурнома”да оқила, мудаббира оналар қандай тасвирланган?
“Бобурнома”да оқила, мудаббира оналар қандай тасвирланган?
Ватанни севмоқ – имондандир
Ватанни севмоқ – имондандир

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP