ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
08.07.2018 / - Мақолалар

ТИРНОҚ ЎСТИРУВЧИГА ДИН ВА ТАБОБАТ НУҚТАИ НАЗАРИДАН

Аллоҳ таоло инсонни хушбичим, хушсуврат, гўзал қилиб яратди. Бу гўзалликни сақлаб бориш вазифасини эса унинг ўзига топширди.
Мақолада тирноққа доир динимиз ҳукмлари жамланган. Қуйида тирноқ олишнинг ҳукми, вақти, тартиби ва бир қатор талайгина муҳим масалалар баён қилинади.
Тирноқ олишнинг ҳукми: Фуқаҳолар наздида эркаг–у аёлга қўллари ва аёқларини тирноқларини олиш бирдек суннат ҳисобланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фитрат бешта нарсададир: 1.Хатна қилдириш. 2.Остки тукларни қириш. 3.Тирноқларни олиш. 4.Қўлтиқ тукларини юлиш. 5.Мўйловни қисқартириш”, деб айтдилар. Бухорий ривояти.
Тирноғи ёки тукини олган инсон уни кўмиб қўйиши лозим. Ташлаб юборса зарари йўқ. (Соч ва тирноққа сеҳр қилингани боис кўмиш афзал) Лекин ҳаммом ва ҳожатхонага ташлаши макруҳ. Чунки бундай ҳолатларда ҳар – хил касалликлар келиб чиқади.
Фатво китобларимизда тўрт нарсанинг ерга кўмилиши айтилган. Тирноқ ва соч шулар жумласидандир.
Тирноқни олгандан кейин кўмиш мустаҳаб. Уни бировга кўрсатмай олиш лозим.
Тирноқ олишнинг вақти: Тирноқ олиш вақти унинг ўсишига боғлиқ. Одамлар ва ҳолатларга қараб турлича бўлиши мумкин. Кимлардир уни жума куни олиш мустаҳаб деса, яна кимлардир вақт таъйин қилинмаган. Ўсса олинаверади деганлар.
Тирноқларни жума намозини адо қилиб, асрдан сўнг олиш афзал. “Татархония”да эса жума куни унда ҳаж маъноси бор бўлганлиги учун тирноқларни намоздан олдин олиш мукруҳ, дейилган.
“Бариқа”да: Тирноқларни ўсиб кетса ҳам олмаслик “Хулоса” ва бошқа китобларда келганидек, ризқда тангликка сабаб бўлгани учун макруҳдир. Шамсул аимма айтади: Тирнокни бир ҳафтада бир олиш мустаҳабдир. Ундай қилмаса ўн беш кунда бир. Бир ҳафта фазилатли меъёр. Ўн беш кун ўртача, қирқ кун охирги меъроий чегарадир.
Агар қирқ кунда ҳам олмаса суннатни тарк қилган бўлади. Ваъидга ҳам ҳақли бўлади дейилган.
“Дурар”да: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят бўлганидек тирноқларни жума куни олиш мустаҳаб саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни тирноқ олса Аллоҳ уни кейинги жумагача балолардан сақлайди. Уч кун қўшимчаси ҳам бор”, дедилар.
Бир ҳафтада бир тук олиш, ғусл ила баданни поклаш мустаҳаб саналади. “Қуня”да: “Тирноқ, мўйлов, тук олиш, ғусл ила баданни поклаш бир ҳафтада бир бўлиши афзалдир. Агар бундай қила олмаса ўн беш кунда бир, қирқ кундан кейинга қолдиришга узр йўқдир”.
“Ширъа”да: “Ким кўзи, маховлик ва телбаликдан шикоят қилса тирноғини пайшанба куни асрдан кейин олсин, дейилган. Лекин “Татархония”да: чегарадан чиқиб жума кунига кечиктириш макруҳдир. Чунки кимни тирноғи узун бўлса ризқи танг бўладир. Бироқ, тирноғи ва тукини макруҳ бўлгани учун ҳожатхона ва ҳаммомга ташламайди. Касаллик келтиради, дейилган.
“Иҳё”да: одоб шуки, ўнг қўлни кўрсатгич бармоғидан бошлаб ўрта, номсиз, чимчалоқ ва бош бармоқ сўнгра чап қўл чимчалоқдан то бош бармоқ тирноқларига (олинади). Ўнг оёқни чимчалоғидан бошлаб чап оёқни чимчалоғида тугатилади”. (Иқтибос тугади).
Баъзи одамлар кечаси тирноқ олиш мумкин эмас, ёмон бўлади дейишади.
Ҳорун ар Рашид Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан кечаси тирноқ олиш ҳақида сўради. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи эса:
– “Бўлади”, деди.
– “Далили нима?”
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Яхшилик кечиктирилмайди”, деган гаплари. (“Ғароиб” китобида шундай келган).
Тирноқ олишнинг тартиби: Тирноқ олишда таҳоратга қиёслаб, биринчи қўлни сўнг оёқнинг тирноқлари олинади. Иккисини бир мажлисда олиш жоиз.
Тирноқ нима билан олишинади: “Ҳошиятут Таҳтовий”да:“Тирноқни бармоқ ва терига зарар қилмайдиган даражада (махсус) пичоқ, қайчи ва бошқа нарсалар билан олиш жоиз. Тиш билан олиш макруҳдир. Чунки у мохов ва жиннилик касалини келтириб чиқаради.
Тирноққа оид фиқҳ қоидаси: Исломда бир қоида бор: “Ўзига ҳам ўзгага ҳам зарар бериш йўқ”. Тирноқ қўйган аёлнинг нафақат ўзи, ўзгалар ҳатто ҳайвонларга ҳам озор бериши мумкин эмас. Фиқҳ китобларимизда: “Ҳайвоннинг елинини жароҳатламаслик учун тирноқларни олиш суннатдир”, дейилган.
Ҳакимлар ҳикматидан: “Кимнинг тирноғи узун бўлса ризқи кам бўлади”, “Кимнинг тирноғи узун бўлса қўли калта бўлади”.
Тирноққа оид ёзилган асарлар: Уламолар тамонидан тирноқ масалалари борасида алоҳида рисолалар ҳам ёзилган Масалан: Имом Суютийнинг “Ал асфар фи қоссил азфар” рисоласи.
Тирноққа оид тиб олимларининг фикрлари:Тирноқ олгандан кейин тўла покиза бўлиш учун қўлларни ювиб олиш одоб саналади. Тиб китобларда тирноқ олиб ювмасдан баданни қашласа зарар қилади, дейилган.
Тиб олимлари айтади: “Тирноқ остига бактерия, замбуруқ, паразит ва вирусли касалларга оид микроплар йиғилади. Бунинг натижасида эса бир қанча хасталикларга, жумладан, тирноқ касалликлари, ўсган тирноқлар билан овқат танаввул қилиш билан тиш, милк, тил, оғиз бўшлиғи, томоқ, ичаклар, қоннинг бузилиши ва энг хатарлиси ошқозон касалликларига сабаб бўлади, дейдилар.
Американинг Жўржия штатида бир гуруҳ олимлар тажриба ўтказишди. Унга кўра тирноқ қўядиган ва лак ишлатадиган аёллар қанчалик қўлларини ҳар хил суюқлик ва совунлар билан ювишига қарамай ошқозон касалликларни ташувчи зарарли бактериялар ва микроплар тўпланишига гувоҳ бўлишган.
Баъзи бир касалликлар аломати тирноқда намоён бўлади. Доимий тирноғига лак суриб юрадиган аёллар кўпинча бундан бехабар қолишади. Тирноқда аломати кўринадиган касалликлар қуйидагилар: ўпка, юрак, жигар, анимия, қанд ва бошқалар.
Тери таносил касалликлари мутахассисларидан бири: Тирноққа кимёвий бўёқ – лак суртишнинг тирноққа катта зарари бор. Лакдаги кимёвий моддалар тирноқнинг нафас олишидан тўсиб, ундаги намликни кетказади. Лакни кўп ишлатиш тирноқларни сарғайтириб, тез синадиган, мўрт қилиб қўяди.
Тирноққа оид статистикалар: Шу ўринда аёлларга хос бўлган бу пардоз воситаларига сарф бўладиган маблағлар ҳисоблаб чиқилганда дахшатли рақам келиб чиқади.
1997 йилги статистикасида араб аёллари тахминан уч милярд риял атир, ўн беш милион риял соч бўёғига пул сарфлангани, лаб бўёғи олти юз тоннадан ва тирноқ бўёғи эса эллик тоннадан ошгани айтилган.
Интернет тармоғида дунёдаги энг қиммат суюқликлар рўйхатига кўзим тушганди. Унда ёзилишича тирноқлар учун ишлатиладиган лак рўйхатнинг олтинчи ўрнини эгаллаган. Лакнинг бир литри 240 доллар туриши ёзилган. Лак кўринишидан унчалик қимматга ўхшамасада, лекин унга хомашё сифатида нитроцеллюлоза ишлатилар экан.
Баъзи аёллар ўзини овунтириб, мен – ҳар куни тирноқлар парвариши ва тозалигига алоҳида эътибор бераман, дейди.
Бундайларнинг гаплари бир неча далиллар билан бекордир. Тирноқлари тозалигига эътибор қаратгани бефойдадир. Чунки тирноқ остидаги микробларни кетказишнинг ягона йўли уни олишдир.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тирноққа суртиладиган бўёқ ва унинг парваришига кетадиган маблағни кўплигини ҳисобга олиб, ўша пулни аёл оила мустаҳкамлиги, ватан равнақи, юрт ривожи йўлида сарфланганида эди!?
Аёллар тирноқ парваришига сарфлайдиган вақтларининг бир қисмини ота – она розилиги, турмуш ўртоғининг хизмати, фарзандлар тарбиясига ажратганларида эди!?
Ҳикоя ва зарбул масал: Бир аёл тирноқларини беш метр ўстириб Генниснинг Рекордлар Китобига кирган. Бунинг учун у анча тер тўккан.
Ҳикояда келадики, бир одамнинг узоқдан туриб игнадан ип ўтказа олиш хабари подшоҳга етиб боради. Уни чақиртириб ҳунарини кўрсатишни сўрайди. Ишни қойилмақом қилиб бажарганидан сўнг подшоҳ уни аввал мукофотлаб, кейин савалашга буюради. Одамлар эса хайрон. Подшоҳ айтадики, мукофот ҳеч ким қилолмайдиган ишни қилгани учун бўлса, жазо эса ҳеч кимга кераги йўқ, бефойда иши учун деган экан.
Аёлларимиз сохта эмас, табиий гўзалликка интилишлари керак. Кўр – кўрона ғарбдан келаётган аслида жирканч ясама “гўзаллик” оммавий маданиятга эргашмай, ўзимизнинг шифо ва табиий нарсалардан олинади-ган чирой воситаларига эътибор қаратишлари лозим.
Ўтган замонда бир қарға бўлган экан. Бир куни у ўйноқлаб юрган чумчуқни кўриб қолади. Унинг енгиллиги, оҳиста сакраши қарғани ақлу хушини олади. Ўйлай – ўйлай унга тақлид қилишга азму қарор қилади. Ҳаддидан ошиб, бор кучини ишга солиб, табиатидаги қарғаларга хос бўлган хислат қолиб “чумчуқ” бўлишга ҳаракат қилади. Тинимсиз машқлардан сўнг натижа чиқмагач, ҳафсаласи пир бўлади. Кўзлаган мақсадига эришолмаган қарға ўзининг аввалги ҳолатига қайтмоқчи бўлади. Лекин… Ўзининг юришни эсидан чиқарган эди.
Хулоса:
* Тирноқ ости кирлар тўпланидиган, касаллик тарқатадиган энг хавфли жой эканлиги;
* Уй ишларида қийналиш ва уларни пухта қила олмаслик;
* Ғарбга кўр – кўрона тақлид қилиш;
* Тирноқларни мўрт ва ҳаста бўлиб қолиши;
* Лак қўйишни нафас олиш ва кўзга ёмон таъсири;
* Тахорат ва ғуслга путур етиши, айниқса лак қўйилганда. Хинанинг эса ҳеч қандай зарари йўқ. На соғлиққа, на покланишга.

Равшанбек ЎРИНБОЕВ
Андижон вилояти Андижон шаҳар
“Ҳазрати Билол” масжиди имом–хатиби

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“ҲАҚ ҚИЛИЧИ” ДЕЯ ТАЪРИФЛАНГАН АЛЛОМА
Олимларга эҳтиром
Маҳалла масжидида такроран жамоат қилишнинг макруҳлиги

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори