SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Исломофобия тушунчаси ва унинг келиб чиқиши
08.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Исломофобия тушунчаси ва унинг келиб чиқиши

“Исломофобия” сўзи “ислом” ва “фобия” сўзларининг бирикишидан ташкил топган бўлиб, (грекча “фобос” қўрқув) “исломдан қўрқиш” маъносини англатади. Оксфорд луғати: “Исломофобия – исломдан очиқ ойдин қўрқиш, ёмон кўриш, мусулмонларни ажратиш ва уларга нисбатан муросасизликни англатади” – дея таъриф беради. Демак, исломофобия –ислом дини вакилларига нисбатан ўзга дин вакилларининг ишончсизлиги, қўрқуви бўлиб, шу жиҳатдан уксенофобиянинг бир тури ҳисобланади.

Айни кунда “Исломофобия” атамаси маъно жиҳатдан мусулмон олами вакилларига қарши танқидий муносабатдан тортиб, зўравонлик ҳатти-ҳаракатларини амалга оширилишигача бўлган кенг қамровли маънога эга. Мазкур ҳолатда у ратсизм, антиисломизм, антисемитизмнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади. 

Исломофобиянинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, унинг қуйидаги турларини санаб ўтиш мумкин:

1. Ислом дини фақат зўравонликка чақиради деган фикрнинг пайдо бўлиши.

Ислом динининг тарихи ва таълимотини яхши билмасдан туриб уни нотўғри талқин қилиш ва уни бузиб кўрсатиш исломдан қўрқиш, нафратланиш, мусулмонларни омматан ёмон кўриб, уларни экстримизм ва терроризмда айблашга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ислом динининг асл ғоясини яхши билмасдан ҳар қандай масалалар айтиш ва тарғибот қилиш асло мумкин эмас. Бундай ҳолатлар одамлар орасида ислом динига нафрат билан қарашга ёки террористик ташкилотларнинг ислом номидан иш олиб боришига қулайлик туғдиради. Бу эса ислом динига салбий муносабатларнининг янада кучайишига яъни исломофобиянинг ортишига сабаб бўлади.

2. Масжидларда қўпорувчиликларнинг амалга оширилиши.

Европа давлатларига мусулмон аҳолининг арзон ишчи сифатида кириб келиши ва мусулмон мамлакатларида оммавий ҳаракатларнинг ўтказилиши исломофобиянинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Европа мамлакатларида “Исломлашув”га қарши уюштирилган митинглар ёки ислом қадриятларини ҳақоратлаш сифатида “карикатурачилик” ҳаракатларининг содир этилиши каби ислом динига салбий муносабатларни акс эттирувчи ҳаракатлар исломдан қўрқиш ҳолатини келтириб чиқарди. 

3. Ислом динида адашаган радикал тоифаларнинг қилмишларини мусулмонларнинг барчасига нибат бериш.

ХХ асрнинг охирига келиб, исломда адашган ва радикал тоифаларнинг пайдо бўлиши кескин ошиб кетди. Уларнинг турли хил юртларда олиб бораётган террористик хуружлари, қотиллик ва қўпорувчилик ишлари бошқа дин вакилларининг исломдан қўрқиши ва уни ёмон кўришига яъни исломофобиянинг келиб чиқишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилди.

Дин номидан амалга оширилаётган қўпорувчиликларнинг таг замирида ғанимларнинг дунё халқларини қўрқитиш орқали Ислом динидан бездириш нияти ётганини теран англаш керак. Бу ҳодиса ҳозирги кунда “исломофобия” дейилмоқда.

Дин ниқобидаги террорчи гуруҳлар ислом таълимотини буткул бузиб кўрсатмоқда. Қора мақсадлари йўлида ҳеч нарсани, динни ҳам, миллатни ҳам тан олмайдиган тўдаларнинг ваҳшийликларини “исломнинг шартлари” сифатида талқин этишмоқда. Бироқ аслида бундай кирдикорлар учинчи қўлнинг “буюртмаси” эканини англаш керак. Инчунун, айрим террорчи ташкилотларнинг етакчилари эса хорижда тажриба орттирганини айтиш мумкин.

Шу нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, айрим ёшлар бузғунчи оқимларга қўшилиб, “динга хизмат қиляпмиз” деб хато ўйлашади. Аслида улар тўс-тўполонларда қатнашиш билан дунё халқларини исломдан бездиришга “ҳисса” қўшишмоқда. Чунки бундай жоҳил ёшлар бузғунчилар ўйлаб топган, сохта “ислом давлати” ёки “халифалик” ортида пистирма борлигини, афсуски, англамаяптилар. Ёшлар бу каби кўзбўямачиликларни теран англаб, кўзларини каттароқ очиб, тезроқ тушуниб етишлари лозим. 

Исломофобия, асосан, Ғарб мамлакатларида кенг тарқалган. Ўрганилган маълумотлар асосида Ғарбда исломофобия кайфиятининг вужудга келишига қуйидаги сабабларни келтириш мумкин:

1. Христиан маданиятини бошқа маданиятларга нисбатан устун қўйиш ҳисси.

Кўҳна қитъа инсоният тарихидаги энг қадимги маданиятлар бешиги ҳисобланади. Жумладан, қадимги Рим, юнон сивилизасиялари дунё тамаддунига катта ҳисса қўшган. Ўрта асрларнинг уйғониш даврига келиб эса Европа халқлари орасида “маданий тикланиш” вужудга келди ва дунёдаги энг юксак маданият сифатида ривожланди. Айни мана шу тарихий хотира сабаб Европа халқлари онгида бошқа миллат ва элатларнинг маърифий, маданий туйғусига, шу жумладан, ислом динига нисбатан менсимаслик туйғулари шаклланган.

2. Ислом динининг кўп ҳолларда хато талқин қилиниши оқибатида юзага келадиган ҳолатлар.

Ҳозирда, дунёда содир этилаётган кўплаб конфликтларнинг сабаби аксарият ҳолларда ислом динига бориб тақалиши европаликларнинг руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда. Баъзи ОАВда исломий дунёқараш ва урф-одатларни қасддан бузиб кўрсатиш, мусулмонларнинг радикал террористик гуруҳлар билан алоқаларига урғу берилиши ва уларни потенсиал террорчи сифатида тасвирланиши европаликларни таҳликага солмоқда. Аҳоли онгида мусулмонларнинг исталган дақиқада Аллоҳ номи учун ўз жонига қасд қилиш орқали террористик хуружни амалга оширишлари мумкинлиги тўғрисидаги хато фикрлар кенг тарқалиши Ғарб мамлакатларини огоҳликка даъват этмоқда.

Бу каби фикрларнинг шаклланишига баъзи тадқиқот марказлари томонидан ўтказилаётган изланишларнинг нохолис талқини ҳам сабаб бўлмоқда. Улар томонидан билдирилаётган фикрлар Европа жамиятида мусулмонларга нисбатан ҳадик ҳисини кучайтириб, исломофобия кайфиятининг кенгайишига сабаб бўлмоқда.

3. Ғарб мусулмонлари, айниқса уларнинг иккинчи ва учинчи авлодлари орасида радикал қарашларга мойилликнинг ортиб бориши.

Ҳозирда ҳам Ғарбдаги мусулмон аҳолининг баъзи вакиллари террористик ташкилотлар таъсири остига тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўз навбатида, бир қатор ОАВ томонидан мамлакат махсус хизматлари маълумотларига таяниб уларнинг дунёдаги “қайноқ нуқталарда” махсус жанговор тайёргарликдан ўтишаётгани таъкидланмоқда.

4. Европада ноанъанавий маданиятнинг шаклланаётгани ва унинг тарафдорлари томонидан бошқа маданиятлар инкор этилаётгани.

Мусулмон жамоаларининг маҳаллий халқ билан интеграсияга хоҳишсизлиги, бунинг натижасида европаликларнинг уларга нисбатан бегона кўз билан қараши; юқори даражадаги ишсизлик; жиҳодчиларнинг минтақага кириб келиши борасидаги хавотирлар ва бу хавотирларнинг миллатчи партиялар томонидан бўрттирилиши Ғарбда исломофобиянинг оммавий тус олиши ҳамда ҳукуматлар сиёсатини бошқа ўзанга солиб юбориши мумкин. Ғарб давлатларидаги муҳожир аҳолига нисбатан ўтказилаётган сиёсат, ижтимоий адолатсизлик, баъзи ҳолларда камситувчи ва таҳқирловчи муносабатлар, уларни ХХИ аср партизанларига айлантириши мумкин.

Абдусаломов Ҳожимурод,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси

What you can read next

Илмнинг фазилати
Илмнинг фазилати
Farzand tarbiyasida ibrat kuchi: Soʻzdan koʻra amaliy oʻrnakning taʼsiri
Хожа Самандар Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти
Алломаларимиз ёшларга ўрнак

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP