«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига ҳомийлар томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Мусталаҳул ҳадис” китоби, Шайх Муҳаммад Али Собуний раҳимаҳуллоҳнинг “Ислом шариатида МЕРОС ИЛМИ” китоби таржимаси, Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг “Ибодати исломия” китоби ҳамда ҳадис илмига доир доктор Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллийнинг “Таквинул малакатил ҳадисийя” китоби, жами 26 дона китоб ҳадя қилинди.



Барча китоблар белгиланган тартибда Ахборот-ресурс маркази фондига кирим қилиниб, ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази мудири






