Бугун 5 сентябрь куни “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ” шиори остида «Мустақиллик дарси» бўлиб ўтди, дарс олдиндан тайёрланган слайдлар асосида билим юртининг барча курсларига ўтилди.
Таълим муассасасининг катта мажлислар залида йиғилган талабалар учун “Мустақиллик дарси”ни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев ҳамда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Жаҳонгир Мелиқўзиев ўтиб бердилар.





Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий тадқиқодлар бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими масъул ходими Нусратулло Нодировлар ҳам ўз навбатида мазкур дарсда қатнашдилар ва талабаларга керакли маълумотлар бериб ўтдилар.




Дарсда Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритиши учун чеккан заҳматлар айтиб ўтилди. Истиқлолнинг илк даврларида вужудга келган қийинчиликларни матонат билан енгиб ўтган халқимиз аҳволи, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши йўлидаги заҳматлари мисоллар билан слайдлар асосида ёритиб ўтилди.
Истиқлол натижасида Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан барқарор давлат даражасига етгани ва дунёда ўз обрўсига эга бўлгани таъкидланди. Охирги йилларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларга алоҳида тўхтаб ўтилди. Диний-маърифий соҳадаги эришилган ютуқлар ҳақида маълумотлар берилди.


Ўқувчи-ёшларга “Мустақиллик дарси”да мустақиллик ҳақида маълумот берилди, мустақилликка эришиш йўлидаги амалга оширилган ишлар ҳақида билимлар шакллантирилди, ўқувчи-ёшларда ўз юртига бўлган муҳаббати, инсонпарварлик, онгли интизом ва яхши хулқ каби фазилатларни ривожлантириш, ўз фикрларини ҳимоя қила олиш қобилиятини ўстириш мақсад қилиб қўйилди.
Дарс жараёнида Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг асарлари, Мустақиллик йилларида эришган ютуқларимиз акс эттирилган слайдлар, кўргазма, ҳужжатли фильмлардан лавҳалар намойиш этилди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






