Таълим муассасасасида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари режаси тасдиқланган бўлиб талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутмоқда. 4 октябрь кунги давра суҳбатига Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири, Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти Соатмурод домла Примов таклиф этилди. Давра суҳбати “Илм олишда устознинг ўрни”, “Мазҳабсизлик ва унинг салбий оқибатлари” мавзуларида ўтказилди. Шунингдек, мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.









