Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигор томонидан айнан шу нарсага буюрилдилар: “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлингиз”. (Ҳуд сураси, 112-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръоннинг жамики оятлари ичида мана шу оятдан қаттиқроқ ва оғирроқ оят нозил қилинмаган”. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Соч-соқолингизга нега бунча эрта оқ оралади?” деб сўраганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Мени Ҳуд сураси ва унинг шериклари қаритди, — дедилар.
Ҳасан разияллоҳу анҳу айтадиларки: “Мазкур оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиддий машғул бўлиб қолдилар ва кулиб юрганлари кўринмади”. Қушайрий ривоят қиладилар: Бир киши тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб, у зотдан: “Ё Расулуллоҳ! “Мени Ҳуд ва унинг биродарлари қаритди”, дегансиз. Айнан қайси оят сизни қаритди?” — деб сўради.
— “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлингиз!” ояти, — деб жавоб берибдилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам [1].
- “АЛ-ВОФИЙ фий шарҳил-арбаийн ан-нававийя”1995, Байрут, 8- нашр, 157 bet.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Шамсиддинхўжа Сулаймонов таржимаси