Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
تسحروا فإن في السّحور بركة
«Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бордир», дедилар.» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
Шайхул Ислом Закариё Ансорий (824-926 ҳ.йй.) ушбу ҳадисни шарҳлаб, қуйидаги гапларни ёзадилар:
«Ушбу ҳадисда саҳарлик қилишга буйруқ бор бўлиб, бу суннат амал ҳисобланади. Бараканинг маъноси: дунё ва охиратдаги барака тушунилиб, дунёдагиси: саҳарлик қилиш рўзага қувват беради ва уни зиёда бўлишига ёрдам беради.
Аммо охиратдаги барака: саҳарлик ўз ичига барвақт (тонг отишдан олдинги вақтда) уйғонишни, Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган бу шарафли-фазилатли вақтда (Аллоҳни) зикри билан машғул бўлишни, Унга дуо-илтижо қилишни ва истиғфор айтишни ўз ичига олади. Ундан ташқари саҳарлик қилиш ажр-савобга сабаб бўлувчи суннатга эргашиш ҳисобланади».
«Фатҳул Аллаам» асаридан Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси.






