«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот-ресурс маркази фондига янги ноёб асарлар олиб келидни. Ҳомийлар томонидан Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳнинг 13 жилдлик “ал-Баноя шарҳул Ҳидоя” асаридан ҳамда Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳнинг «Фатава ал-Лакнавий» асаридан 15 дона ҳадя қилинди.



Ушбу китоблар талабаларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва илмий савияларини ошириш мақсадида ҳадя қилинди. Асарлар Фиқҳ илмида бебаҳо манба ҳисобланади.
Китоблар белгиланган тартибда Ахборот-ресурс маркази фондига кирим қилиниб, ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази мудири






