КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

ЗУМАР СУРАСИНИНГ 9 ОЯТ ТАФСИРИ

9. Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!»–деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар.

Утган оятда зикри келган, шубҳасиз жаҳаннам эгалари бўладиган кофирлар охиратда шарманда бўлмайдиларми?

«Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Роббининг раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?!»

Аллоҳга куфр келтирган, Унга ибодат қилмаган, Унга бўйин эгмаган, кечалари Унинг розилиги йўлида бедор бўлмаган, охиратдан қўрқмаган, Робби раҳматидан умид этмаган одам, албатта, кечалари Аллоҳга ибодат қилган, Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинган, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун бедор бўлган, охиратдан қўрққан ва Робби раҳматидан умидвор кимсага тенг бўла олмайди.

Эй Пайғамбар!

«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айтгин».

Албатта, тенг бўлмайдилар. Биладиганлар иймон келтириб, ибодат қиладилар. Билмайдиганлар куфр келтириб, исён этадилар.

«Албатта, ақл эгаларигина эсларлар».

Ҳа, фақат ақли борларгина ҳар доим Аллоҳни эслайди. Унга иймон келтиришни, ибодат қилишни ўйлайди.

Эндиги оятларда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, мўминларни тақводор бўлишга чақиришни топширади ва бошқа бир неча ҳақиқатларни Уз номидан айтишни буюради.

 

Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф рахматуллохи алайхининг

"Тафсири Хилол" китобидан

Юқори