«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида “14 январ – Ватан ҳимоячи лари куни” муносабати билан “Ватан ҳимояси – шарафли ва масъулиятли бурч” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари в.в.б. Д.Файзуллаев очиб берди ҳамда йиғилганларга меҳмонларни таништирди.
Билим юрти мудири М.Насриев сўзга чиқиб “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан барчани табриклади. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилгани ва 1993 йилдан буён байрам сифатида нишонланиб келинаётганини айтиб ўтди. Бу кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ва ҳарбий хизматда маълум ютуқларга эришган ходимлар тақдирланишини баён қилди. Билим юрти мудири М.Насриев ҳадиси шарифни шарҳлаб ўтди:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расууллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Икки кўзни дўзах оташи куйдирмайди. Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган кўз, Аллоҳнинг йўлида тунлари қўриқчилик қилган кўз” – деганларини эшитдим”.
Майор Алимардон Ўтапўлатов сўзга чиқиб, “14 январ – Ватан ҳи моячилари куни” муносабати билан барчани табриклади. Ўзбекис тон Республикаси Мудофаа Вазирлиги фаолияти, ҳарбий хизматчи ларнинг ҳаёти ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз нутқида инсон қаерда туғилиб парвариш топса, ўша жойга меҳр қўиши, ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсани ардоқлаб, соғиниб яшаш инсон табиъатида табиий, туғма ҳиссиёт эканлигини, бу ҳиссиёт инсонни ўзининг моли, вақти, кучи, ҳатто жонини ҳам ватан учун мардларча фидо қилишга ундаши, унинг тинчлиги учун барча нарсаларни тақдим қилишга тайёр бўлишини айтиб ўтди.
Ватан ҳимояси – халқ ҳимоясидир. Ватан чегаралири халқ учун, унинг осуда ҳаёти учун қўриқланади. Халқни ҳамма хавф-хатардан ҳимоя қилиш инсоннинг ватан олдидаги муқаддас бурчидир.
Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш, сергаклик билан туну кун ҳушёр туриш улуғ фазилат, айни вақтда ибодат бўлади.
Маъруза давомида инсон учун энг буюк ва энг қадрли нарса бу – унинг туғилиб ўсган она ватанини ҳимоя қилиш эканлигини, унинг ривожи ва юксалиши йўлида бор куч-қудратини намоён этишни ва келажак авлодга бунгунгидан яхшироқ ҳолатда етказишни, уни турли ёвуз кучлардан ҳимоя қилишни ўзига шараф деб билиши лозимлигини айтиб ўтди. Ўтмишда ўз ватани учун жонларини фидо қилиб номлари бугунгача ибрат сифатида тилларда достон шахсларнинг ҳаётидан мисоллар келтирди.
Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар билан давом этди. Билим юрти талабалари қизиқтирган саволларига ҳарбий хизматчи ходимлар жавоб бердилар.
Тадбир сўнгида тингловчилар ўзларининг фикр-мулохазалари билан ишти рок этиб, ўзларига керакли бўлган маълумотларни олганликларини таъкидлаб ўтдилар.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати