Ҳужжатлар тўплами

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртига 2018-2019 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари Қабул Низоми талабларига мувофиқ жорий йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам қабул) давом этади.

Қабул вақти душанба – шанба кунлари соат 9-00 дан 17-00 гача.

Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Ҳужжат номи
1. Қабул ҳайъати раиси номига ариза;
2. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси;
3. 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома;
4. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
5. 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
6. Яшаш жойидан маълумотнома;
7. Яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома;
8. Ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли, ўғил болалар

учун).

Хужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади. Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, абитуриент тест синовларидан четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

2014 Powered By Wordpress, Goodnews Theme By Momizat Team