Топширилган ҳужжатлар сони

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 13 июндаги “2017-2018 ўқув йилида диний таълим муассасаларида қабул ҳайъати ишини ташкил этиш тўғрисида”ги 01А/058-сонли буйруғига асосан 15-июндан бошланди. Билим юртининг 2017 йил 14 июндаги К-148-сонли буйруғига асосан 6 кишидан иборат қабул ҳайъати тузилди. Билим юртида Қабул ҳайъати иши 10 июль соат 20:00 гача давом этди. 2017-2018-ўқув йили учун жами 336 та абитуриентнинг ҳужжати қабул қилинди. Шундан 35 нафари ижодий суҳбатдан ўта олмади. Қолган 301 нафари 2017 йил 18 июль куни бўлиб ўтган кириш имтиҳонларида иштирок этди.

Ҳужжат топширганларнинг вилоятлар кесими бўйича маълумоти:

Тошкент шаҳар:            64 та

Тошкент вилояти:        70 та

Фарғона вилояти:          48 та

Андижон вилояти:        12 та

Наманган вилояти:        14 та

Жиззах вилояти:            17 та

Самарқанд вилояти:      19 та

Сурхондарё вилояти:    18 та

Қашқадарё вилояти:      7 та

Сирдарё вилояти:          27 та

Навоий вилояти:            5 та

 

Шундан 14 нафари мақсадли қабул бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар бўлиб, улар:

Тошкент вилояти:         2 та

Жиззах вилояти:            4 та

Самарқанд вилояти:      3 та

Сирдарё вилояти:          1 та

Навоий вилояти:            4 та

2014 Powered By Wordpress, Goodnews Theme By Momizat Team