Талабалар турар жойи


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳнамолигида 2013 йил май ойида Назарбек талабалар турар жойи таъмирланиб “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари истиқомат қилишлари учун фойдаланишга топширилди. Ушбу шинам ётоқхона 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, талабалар учун барча зарур шарт‑шароитлар яратилган.

Мазкур талабалар турар жойида талабаларнинг овқатланишлари учун замонавий усулдаги ошхона, дарсликлар, бадиий ва илмий, диний‑маърифий адабиётлар билан бойитилган маънавият хонаси, талабаларнинг ахборорт коммуникация технологиялари бўйича билим ва малакаларини оширишлари учун энг замонавий турдаги компьютерлар билан жихозланган компьютер хонаси мавжуд.

Бундан ташқари, талабаларнинг яхши дам олиб, самарали ўқишлари учун маданий дам олиш хонаси хозирланган. Талабаларнинг ибодат қилишлари учун ҳам қулай шароитларга эга бўлган намозхона мавжуд.

Назарбек талабалар турар жойида талабаларнинг спорт билан шуғилланишлари учун ҳам кенг шароитлар яратилган. Дарсдан сўнг бўш вақтларини самарали ўтказиш учун талабалар орасида шахмат, тош кўтариш, кураш, футбол ва стол тенниси бўйича спорт тўгараклари мунтазам равишда ташкил этилган.

2014 Powered By Wordpress, Goodnews Theme By Momizat Team