— Агар фарзандингизни қилган иши муваффақиятсиз тугаган бўлса ҳам уни мақтанг. Мақтов ўз кучига бўлган ишончни пайдо қилади ва катта ютуқларга ундайди.
— Фарзандингизга сиз унга кераксиз эканлигингизни ҳис қилишига йўл қўйманг. Ҳеч қачон фарзандларингизни бир биридан афзал кўрманг.
— Болага ҳар бир суҳбатингизда ҳурмат кўрсатинг. Унга катта одамга муомила қилгандек муомила қилинг, раҳмат айтишни унутманг. У билан хушмуомила бўлинг ва унга овозингизни кўтарманг.
— Шунга қарамасдан, болангиз ҳали ҳам кичикина эканлигини эсиздан чиқарманг, у болалигидан роҳатлансин, унга ўйнаш учун вақт ажратинг. Акс ҳолда, у қулоқ солмайдиган ва бўйсунмайдиган бўлиб улғаяди.
— Фарзандларимизга ўз қарорларини мустақил чиқаришларига ўргатишимиз керак. Улар мустақил қарор қабул қилишни ўрганишлари керак. Мақсадимиз уларга болалик чоғиданоқ тўғри йўлни кўрсатиш ва уларни қарор қабул қилишга йўналтириш бўлиши керак.
— Оилавий қарорлар қабул қилишдан олдин, фарзандингизнинг фикрини сўранг. Мисол учун, кечки овқатга қайси таомни пишириш кераклигини, улар янги уйга кўчиб ўтишни истайдими йўқми, қандай рангли автомобил сотиб олиш керак ва ҳоказо. Шу билан болада маслаҳат бериш ва фикрлаш қобилияти ривожланади.
— Фарзандингиз имтиҳон топшириб, мусобақада қатнашиб, ўқишни ўрганиб бирор ютуқга эришишганида унга кичик оилавий байрам қилиб беринг ва шу билан унинг ютуқларидан хурсанд эканлигингизни намойиш қилинг.
— Фарзандингизни болаликдан намозда сизга эргашишга ўргатинг. Бу ундаги намоз ўқиш одатини ривожлантиради, ва намоз унга фарз бўлганида унга оғирлик қилмайди.
— Фарзандларингизни бошқа болалар билан солиштирманг.
— Фарзандларингизни савол бериш унданг ва уларга жавоб беринг. Уларда ҳар бир нарсага соғлом қизиқишни уйғотинг ва тарбияланг.
— Фарзандларингизга берган ваъдангизни устидан доимо чиқинг. Қила олмаслигингизни билсангиз ваъда берманг.
— Фарзандингизни, у жамоанинг бир қисми эканини ўргатиш жуда муҳимдир. Жамоада ишлаш болалар билан мулоқот, ўзаро бир бирини тушунишни ва ҳурмат қилишни ўргатади.
— Фарзандларингиз ҳаққига дуо қилинг.
— Уларни умидини йўқотмасликларига, ҳаётда учрайдиган мағлубиятларга тайёр туришга ва муваффақиятсизликларни енгишни ҳамда ҳаёт синовларига қандай қарши туриш кераклигини ўргатинг.
— Агар хатога йўл қўйсангиз, болангиздан кечирим сўранг, бу болани Аллоҳ олдида тавба қилишга ўргатади.
— Болангизга яхши ишлари учун уни қувонтирадиган совғалар беринг, уларни мақтанг ва уларга яхшилик доимо тақдирланишини намоён қилинг. Аммо бу ишда мейёрни сақлангизки, улар яхшилик қилишнинг асосий мақсади сизнинг мукофотингиз эмас, балки Аллоҳнинг розилиги эканини билишсин.
— Фарзандингизга ҳар куни Қуръон ўқишга одатлантиринг, уйқуга кетишидан олдин уларга Қуръонни ўқиб беринг.
— Фарзандларингизга уларни яхши кўришингизни айтинг, уларни қандай қадрлаётганингизни, улар сиз учун қанчалик муҳимлигини айтинг. Болаларни қучоқлаш ва ўпиш суннатдир.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти тарбиячиси
Ахунджанов Рустам тайёрлади