Ахборот-ресурс маркази

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
Ахборот – ресурс маркази

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот Ресурслари Маркази (2010 йилгача мадраса кутубхонаси) 1999 йилда билим юрти очилгандан бошлаб фаолият олиб бормоқда. АРМ фондини асосан билим юрти харид қилган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда хомийлар томонидан келтирилган адабиётлар ташкил этади. Ҳозирда ҳам шу йўсинда АРМ фонди бойитилиб келинмоқда. Жорий 2018 йилда  АРМга билим юртида таълим олаётган 138 нафар талабаларнинг барчаси ҳамда барча мударрис ва ишчи ҳодимлар аъзо бўлишган. АРМда абонемент тизими орқали китобларни уйда ҳамда қироатхоналарда фойдаланишнинг кенг имконияти яратилган. АРМ анъанавий, яъни қоғозда ва ташувчи ва электрон маълумотлардан иборат.

АРМ 2 та қироатхона ва 1 та фонд китоблари сақланадиган хонадан иборат. Ҳозирда билим юрт АРМ фондида жами 11935 та китоб мавжуд.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти кутубхонаси китобхонларга хизмат кўрсатишнинг ва улар билан ишлаш методларининг янги кўринишини амалиётга татбиқ этишда давом этиб келмоқда.

Манбалар:

  • АРМ фондидаги китоблар 2018 йилда 11935 нусха (1006 ном)
  • Диплом ишлари 170 та
  • VIDEO ва AUDIO дисклар 102 та
  • Электрон дарсликлар 750 та
  • Газеталар 146 та
  • Журналар 142 та
  • Маърузалар матни 12 та

Улардан: 

  • Умумтаълим китоблари 1116 та
  • Махсус фанлардан дарсликлар 2980 та
  • Араб тилидаги адабиётлар 105 та
  • Инглиз ва рус тилларидаги адабиётлар 17 та
  • Бадиий адабиётлар 540 та
  • Илмий-оммабоп китоблар 305 та
  • Диний маърифий ва тарбиявий адабиётлар 6872 та

 Электрон китоблар рўйхати:

  • Умумтаълим китоблари 15 та
  • Махсус фанлардан дарсликлар 12 та
  • Араб тилидаги адабиётлар 215 та
  • Инглиз ва рус тилларидаги адабиётлар 128 та
  • Бадиий адабиётлар 270 та
  • Илмий-оммабоп китоблар 110 та

 Асосий кўрсаткичлар: 

* АРМга аъзо талабалар сони 138 та

* АРМга аъзо билим юрт мударрислари сони 32 та

* Китобхонларга фойдаланиш учун берилган адабиётлар сони 2762 та

2014 Powered By Wordpress, Goodnews Theme By Momizat Team