Абитуриентларга эслатма

Абитуриентларга эслатма!

Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:

1. Хорижий тил (тест синови) 30 X 3.1 = 93       балл
2. Тарих (тест синови) 30 X 2.1 = 63      балл
3. Маънавият ва маърифат (ижодий имтиҳон) 30 X 1.1 = 33       балл

Ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш

Абитуриентлар тест синовларидан олдин “Маънавият ва маърифат” фани бўйича ижодий имтиҳон топширади. Ижодий имтиҳон кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишилган ҳолда қабул ҳайъати раиси томонидан белгиланади.

Тест топшириқлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлар ўқув дастурлари асосида тайёрланади. Мажмуанинг ҳар бир фани 30 та топшириқни ўз ичига олади. Вақт меъёри 60 та саволга – 2 соат миқдорида белгиланади.

Тест синовлари бошланишига қадар 30 дақиқа давомида абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан таништирилади. Бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаворанг пастаси бўлган шарикли ручка билан тўлдирилади. Жавоблар варақаси тест синови учун белгиланган вақт меъёрига қўшимча 20 дақиқа ажратилади.

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

Абитуриент томонидан уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян таъқиқланади.

Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва кузатувчилар томонидан далолатнома тузилиб, тест жараёнидан четлаштирилади.

Тест синови жараёнида абитуриент томонидан саволлар китобининг варағи йиртиб олинганлиги аниқланса, тест синовларини топшириш коидалари бузилган ҳисобланади ва тест синовидан четлаштирилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун кўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Кириш тест синовлари натижалари тест ўтказилган кундан сўнг уч кун ичида эълон қилинади.

Таълим муассасаларига қабул барча учун тент ҳуқуқлилик, ягона кабул коидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, ижодий имтиҳон ва тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентдан бошлаб кетма- кетлик бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдикланган кабул квотасига мувофик тўлов-контракт асосида кабул қилинади.

Ота-оналар мурожаатлари, абитуриентларнинг қабул масалаларига тегишли хат ва шикоятлари таълим муассасасининг қабул ҳайъати таркибидаги аппеляция ҳайъати томонидан имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки кун давомида кўриб чиқилади.

2014 Powered By Wordpress, Goodnews Theme By Momizat Team