ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
25.09.2019 / - Мақолалар

“ҲАҚ ҚИЛИЧИ” ДЕЯ ТАЪРИФЛАНГАН АЛЛОМА

Юртимизни – алломалар юрти дейдилар. Бу бежиз эмас, албатта. Қадимдан бу заминда не-не алломалару донишмандлар ўтган. Улар орасида ислом илми ривожига ҳисса қўшган кўпгина бобокалонларимизни келтириб ўтишимиз мумкин. Жумладан, калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ аллома ва мутафаккир Абу Муъин Насафийнинг ўз ўрни бор. Аввало калом илми борасида қисқача тўхталиб ўтсак.

Калом – ислом илоҳиётининг илми ҳисобланиб, VII асрда пайдо бўлган. Калом тарафдорлари мутакаллимлар деб аталади. Ушбу илм турли диний-сиёсий гуруҳлар, мисол учун, хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар кабилар пайдо бўлиши билан боғлиқ баҳслар натижасида вужудга келди ва тарқалди. Калом илми вақт ўтган сари тараққий топди. Айниқса, Насафий яшаган XI асрнинг иккинчи ярми ва XII аср бошларида ўзининг юксак чўққисига кўтарилган эди.

Насафий Мотуридия мактабини кенг ривожлантирган шайхлардан бири ҳисобланиб, улуғ имом, аҳли сунна вал-жамоа мазҳабининг ўз замонасидаги раиси бўлган. Уни “Ҳақ қиличи” деб таърифлаганлар.

Абу Муъин Насафийнинг 15 га яқин асарлари мавжуд бўлиб, “Баҳрул-калом фий илмил-калом” асари айнан калом илмига бағишланган. Ушбу асарнинг олтинчи бобида Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан бир ҳадис келтирилади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мендан кейин халифалик ўттиз йил, ундан кейин амирлик, подшоҳлик ва ҳоказолар бўлади”, дея марҳамат қилганлари келтирилади. Ҳамда ҳадиснинг мазмун-моҳияти шарҳланган. Эътибор берсак, ушбу ҳадис нафақат ўша давр учун, балки, бугунги кундаги айрим “халифалик”ни режалаштирган кимсалар эътиборидан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бинобарин, неча асрлар муқаддам, мана шундай ҳолатлар бўлишини сезган Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ана шундай маърифатсиз кимсаларга берган муҳим огоҳлантиришларидир. Бугунгидек, ислом динида турли-туман оқимлар ва таълимотлар яратилаётган ҳозирги пайтда мазкур асарнинг илмий ва амалий аҳамияти беқиёсдир.

Ана шундай асарларидан яна бири – “Табсиратул-адилла” ҳам калом илмининг машҳур манбаларидан саналади. Унда ушбу илмнинг баъзи масалалари батафсил ёритилган ва ёзув услуби тушунарли ҳамда соддалиги алоҳида аҳамиятга эгадир. Унда эътиқод борасида шундай дейилади: “Аллоҳга эътиқод қилиш, аввало, Аллоҳни таниш, уни яккаю-ягона деб билишдан иборатдир”.

Эътиборли жиҳати шундаки, Насафийнинг ушбу асарида ўша даврда ҳам мавжуд бўлган оқимларнинг вакиллари билан кескин баҳс ва мунозаралар, уларнинг хато қарашларига далиллар билан исботланган раддиялар келтирилади. Жумладан, ўша пайтда ислом дини негизида кенг тарқалган турли-туман фирқалар ва тоифаларга ҳам кескин жавоблар берилади.

Аждодимиз Абу Муъин Насафийнинг ҳали ўрганиб, тадқиқ этишга ва халқимизга тушунарли тарзда етказишга арзийдиган яна қанчадан-қанча фикр ва маълумотлари бор. Айниқса, Президентимизнинг ушбу буюк алломанинг  зиёратгоҳларини обод этиб, бу ерда ташкил этилган кутубхона ҳамда бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар юртдошларимиз учун улкан туҳфа бўлди. Қолаверса, бу соҳада таълим олаётган ўғил-қизларнинг зиммаларига янада кўпроқ масъулият юклайди десак муболаға бўлмайди. Айниқса, биз талабалар  учун ўқиб-изланиш, тадқиқ этиш учун имкониятлар яратилаётгани қувонарлидир.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Икромов Шерислом

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Рамазон рукнидан: рўзанинг сирлари ва одоблари
Конституциявий суд нима?
Ҳусни хулқ (Шамоийилул-Мустафо)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори