“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти “Араб тили” фанидандан навбатдаги пуллик ўқув курсига таклиф этади!
Ўқув курсларида ўқишни истагини билдирган 18 ёшга тўлган фуқаролар аризаси 2018 йилнинг 9 июль кунидан (соат 09:00 дан 17:00 гача) қабул қилинади. Ўқув курсининг давомийлик муддати уч ой этиб белгиланган ҳолда 23 июльдан бошланади.
Навбатдаги ўқув курси гуруҳлари тингловчилари 60 нафар этиб белгиланган.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар :
1. Мудир номига ариза
2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (асли кўрсатилади)
3. Тиббий маълумотнома (086-У шаклида)
4. Яшаш жойидан маълумотнома
5. 3х4 расм (6 дона)
Маълумот учун манзил:
Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти.
Телефон: (99871) 244-48-27,
e-mail: info@kukaldosh.uz
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
“Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курсларига таклиф этади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлайди.
Ўқув курсларига 2018 йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-У-шакл);
– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
– яшаш жойидан маълумотнома;
Маълумот учун манзил:
Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти.
Телефон: (0371) 244-48-27, (0371) 242-10-82
e-mail: info@kukaldosh.uz