وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ (186)
“Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи менга дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар” (Бақара сураси 186-оят).
Сизнинг дуоингизнинг ижобат бўлмаслигида ҳам, сизга унда жабр-ситам етишлиги сабаб бўлганлиги учундир. Бу борада Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади:
وَيَدْعُ الإِنْسَانُ بِالشَّرِّ دُعَآءَهُ بِالْخَيْرِ وَكَانَ الإِنْسَانُ عَجُولاً [الإسراء: 11]
“Инсон яхшиликка дуо қилгани каби, ёмонликка ҳам дуо қилади. Албатта, инсон шошқалоқдир” (Исро сураси 11-оят).
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло айтадики:
سَأُوْرِيكُمْ آيَاتِي فَلاَ تَسْتَعْجِلُونِ [الأنبياء: 37]
“Сизга тезда оятларимни кўрсатаман. Шошқалоқлик қилманглар!” (Анбиё сураси 37-оят).
Уламолар айтишади: “Албатта, дуо билан хорлик ва ибодатни қасд қилсанггиз, гўзал бўлади. Ижобат эса фақатгина Аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Сиз дуода ўзингизнинг насибангизни қила олишингиз мумкин, аммо, ишни тўлалигича тасарруф қила олмайсиз. Дуодаги сизнинг насибангиз – ибодат ва хорликдир. Чунки, сиз дуо қилаётганингизда қоим қилган сабабларингиз бирор ишга қодир бўлмайдиган башарнинг сўраши каби бўлади. Шу сабабли ҳам сиз барча нарсага қодир бўлган ва жамики нарсаларга Молик бўлган Зотдан сўрайсиз. Доримий ва Байҳақий ривоятида: «Қуръон қироати ва Менинг зикрим кимни Мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, унга сўровчиларга берадиган энг афзал савобни бераман», дейилган. Ўзимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга ўргатган нарсаларини ўргатайлик. Дарҳақиқат, Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Агар қадр кечасига етишадиган бўлсам, нима деб дуо қилайин?” деб сўрадилар. Эътибор беринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамизга барча яхшиликларга қиёс қилса бўладиган нарсанинг таълимини бердилар. У зот: “Ё Аллоҳ! Сен афв қилишликни суясан, бизни афв қилгин!”, дедилар. Афвдан кўра яхшироқ нарса бормикан?! Йўқ, албатта! Ҳадеб “Буни бер”, “Буни бер” дейишликдан сақланиш керак. Чунки, бу сабабли “Инсон яхшиликка дуо қилгани каби, ёмонликка ҳам дуо қилади. Албатта, инсон шошқалоқдир” ояти остига кириб қолиш мумкин.
Кимки “Мен Роббимга дуо қилдим, У зот дуоимни ижобат қилмади”, деса, биз унга айтамизки: “Ақлсизлик қилманг. Сиз талаб қилган нарсангизни ижобат қилинмаслигининг ўзи бир яхшиликдир. Аллоҳ таоло ҳоҳлаган вақт сизга яхшиликни беради”.
Аллоҳ таоло жамиятда баъзи бир нарсаларни ундан сенга зарар етишлиги мумкин бўлганларини кўрсатди. Сабаби сенинг дуоингни ижобат қилмаслик – яхшиликнинг айни ўзи эканлигини билдиришликдир. Шунинг учун ҳам дуонинг шартлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни покиза ризқ талаб қилишликка бошлаганлар.
Ҳадиси шарифда келади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сўнг бир кишини зикр қилдилар: “Сочлари тўзиб, чанг-ғубор босган ва қўлларини осмонга кўтариб, “Ё Роббим, ё Роббим” деяётган киши. Ҳолбуки, ейдиган ўрни ҳаром, ичадиган ўрни ҳаром, киядиган кийими ҳаром ва ҳаром билан ўралган киши. Унга қаердан ҳам (дуоси) ижобат бўлсин?!”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга инсоннинг дуоси қай тарзда фасод бўлишлигини таълимини беряптилар. Хулоса қилсак, дуо икки ўринда ижобат бўлмайдиган бўлди: биринчиси, дуо қилиш фасод бўлган кўринишда, иккинчиси эса, инсон дуо қилаётган нарсаси ўзи учун яхши деб ўйлайди аммо, Аллоҳ таоло эса унда банда учун зарар бор эканлигини билади ва бу ёмонликни бандасидан йироқ қилади. Бу Буюк ва Олий зотнинг ҳикматидир.
Яна бир жиҳат. Дуонинг ижобат бўлишлиги кечикишлиги мумкин. Чунки, У зот сенга сўраган нарсангни берса, бу фоний дунёда сизга вақтинчалик яхшилик вазифасини бажарадиган нарсани берган бўлади. Ҳолбуки, У Зот сени яхши кўради. Шу боис ҳам дуоингни боқий охиратга кечиктиради. Бу фақатгина хос кишилар етишадиган етукликдир. Бу ерда яна бошқа бир етуклик бор: модомики, дуода хорлик ва бўйсуниш бўлар экан, Аллоҳ таоло сенга ҳадиси қудсийда келган нарсани йўллайди:
“Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб (кайфиятсиз), шундай дейди: “Ким менга дуо қилади, дуосини ижобат қиламан? Ёки сўрайди, сўраган нарсасини бераман”. Сўнг яна: “Ким (ўзини) маҳрум қилмасдан ва зулм қилмасдан қарз (яъни, бу ерда Аллоҳ таоло тоат-ибодатни назарда тутмоқда) беради?”, дейди”.
Давоми бор…
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири Шаъровий» асаридан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Абдуссамиъ Эргашев таржимаси