عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : أتيت النبي صلى الله عليه وسلم بتمرات، فقلت يا رسول الله: ادع الله فيهن بالبركة، فضمهن، ثم دعا لي فيهن بالبركة، قال: «خذهن فاجعلهن في مزودك كلما أردت أن تأخذ منه شيئاً، فأدخل فيه يدك، فخذه ولا تنثره نثرا». فقد حملت من ذلك التمر كذا وكذا من وسق في سبيل الله، فكنا نأكل منه ونطعم، وكان لا يفارق حقوي حتى كان يوم قتل عثمان، فإنه انقطع. رواه الترمذي
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир нечта хурмо олиб бордим ва “Ё Расулуллоҳ! Бу хурмоларга Аллоҳдан барака сўраб дуо қилинг”, деб айтдим. Сўнгра у зот хурмоларни олиб (хоссатан) мен учун уларга барака сўраб дуо қилдилар ва “Уларни ол ва йўл халтанга сол! Ундан бирор бир нарса олишни истасанг, қўлингни солиб, уни (хурмони) олгин ва уни сочиб юбормагин!” (яъни халтани бўшатмагин) дедилар. Мен Аллоҳ йўлида (яъни жиҳодга чиқсам) ана шу хурмодан фалон-фалон васақ [1] миқдорда олиб келтирдим. Биз унда ердик ва бошқаларга ҳам берардик. Халтам белимдан то Усмон розияллоҳу анҳу қатл қилингунига қадар ажралмади. Чунки у (ўша куни) узилди (яъни, мендан тушиб кетди ва (хурмолар) сочилиб тарқалиб кетди. Мен эса қаттиқ хафа бўлдим [2]) ”. (Термизий ривояти)
Бу ҳадиси шарифни таржима қилиб, таҳлил қилиш жараёнида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бир ишлари мени ўзига жалб қилди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу халтани имкон даражасида ўзлари билан олиб юришга ҳаракат қилдилар. Бу улуғ зотнинг ана шу йўсинда иш тутишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари теккан, унга Аллоҳдан барака сўраб дуо қилган нарсаларини сақлашга, унинг баракасидан иложи борича баҳраманд бўлишга нақадар ҳарис бўлганликларини кўрсатиб турибди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси Мурод Музаффар ўғли
[1] Машҳур гапга кўра васақ 60 соъга тенг (Бир соъ 2.176 кг) / Мулла Али Қорий. Мирқотул мафотиҳ шарҳу мишкотил масобиҳ. -Байрут: “ДКи”, 2015. -Б 77.[2] Мулла Али Қорий. Мирқотул мафотиҳ шарҳу мишкотил масобиҳ. -Байрут: “ДКи”, 2015. -Б 77.