Бу фирқанинг асосчиси Рошиддин лақабли Абул Ҳасан Синон ибн Салмон ибн Муҳаммад ибн Рошид ал-Басрий бўлиб, асли исмоилийларнинг наззорияларидан эди. Шунингдек, у шом қалъасида исмоилийларнинг пешвоси ва даъватчиси эди. У Салоҳиддин Айюбийнинг замондоши бўлиб, лекин ҳеч қачон бўйсунмаган эди.
Рошиддин жодугарлик сирларидан хабардор бўлиб, “таносух” ақидасини илгари суриб, ғайб илмини билишини, ўз душманлари бошларини кесиб ташлаб, улар билан сўзлашиши, турли хил алдов ва хийла-найранг билан халқни ўзига ишонтириб, содир бўладиган ҳодисани аввалдан хабардор эканлигини таъкидларди, шунингдек, Муҳаммад ибн Исмоил унда ҳулул қилган деб, Худоликни даъво қилди. “Таносух” деганда инсон вафот этганидан кейин руҳи бошқа танага кўчиб ўтиши тушунилади. Бу мутлақо нотўғри ақидадир. Унинг тарафдорлари уни Худо деб сиғиниб ўзларининг жони ва молини унга фидо қилар эдилар. У Ислом динидан халқни қайтариб, шариат аҳкомларини ўз холича ўзгартириб бошқа бир динни жорий қилди. Султон Нуиддин Маҳмудга қарши бир неча бора жанглар қилди. Унинг ҳукмронлиги 30 йилча давом этди. Санон 588/1192-йили Шомда вафот этди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Обидов Қосимжон
манбалар асосида тайёрлади