Инсоният юлдузлари туркум мақолаларимизнинг иккинчи қисмида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтишни ва буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳараларидан бошлашни лозим деб билдик:
- Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо – биринчи мусулмон бўлган аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Дунё аёлларининг энг яхшиси Хадийжа бинти Хувайлиддир”, деганлар.
- Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо – Уммул Асвад. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўп кулдириб, ҳазил-мутойиба қилиб турадиган аёллари.
- Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сен Умму Абдуллоҳсан”, деганлар. Абу Ҳурайра розилаллоҳу анҳудан кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган аёл, илм денгизи, у кишига Жаброил алайҳиссалом салом берганлар.
- Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо – у киши қобилиятли, ушлаган жойини узиб оладиган аёл эдилар. Аллоҳ таоло бу аёллари ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий нозил қилиб “У жаннатдаги хотинингдир”, деб марҳамат қилган.
- Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо – Уммул масокин (мискинлар онаси)
- Умму Салама бинти Абу Умайя розияллоҳу анҳо – Уммул мўъминин (мўминлар онаси), оналаримиз ичида энг охирги вафот этган аёллари.
- Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин биринчи вафот этган аёллари.
- Жувайрийя бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо – Бани Мусталиқ ғазотида асирга тушганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шартнома ҳаққини тўлаб, озод қилганлар кейин никоҳларига олганлар.
- Софийя бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳо – яхудийлардан бўлган аёллари,
- Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо – энг кўп маҳр олган аёллари
- Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо – аввалги исмлари Барра бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймуна (бахтли аёл)га ўзгартирганлар.Оналаримиз ичида энг тақводорлари ва силаи раҳмни кўп қиладигани эдилар.
Фарзандлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари асосан Хадийжа онамиздан дунёга келганлар.
- Қосим – гўдаклик чоғида 17 ойлигида вафот этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абул Қосим деган кунялари шу ўғилларининг исмидан олинган.
- Зайнаб розияллоҳу анҳо – Умму Али.
- Руқайя розияллоҳу анҳо – Икки хижрат соҳибаси, Умму Абдуллоҳ
- Умму Кулсум розияллоҳу анҳо – оналарининг вафотидан кейин рўзғорни қўлга олиб оталари ва сингиллари Фотимага қарадилар.
- Фотима розияллоҳу анҳо – Фотимаи Заҳро, Маҳбуба, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин қолган ягона фарзандлари.
- Абдуллоҳ – бир ёшга тўлмай вафот этган, лақаблари Тоййиб ва Тоҳир бўлган
- Иброҳим – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фақат шу ўғиллари Мория Қибтийя исмли чўриларидан туғилган, бу ўғиллари ҳам гўдаклигида ўн саккиз ойлигида вафот этган.
Набиралари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари 8та бўлган. Улардан бештаси Фотима онамиз билан хазрати Али ибн Толиб розияллоҳу анҳудан, иккитаси Зайнаб розияллоҳу анҳо билан Абул Ос ибн Робиъ розияллоҳу анҳудан, биттаси эса Руқайя розияллоҳу анҳо ва хазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан туғилганлар;
- Ҳасан розияллоҳу анҳу – Абу Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳони, жаннат йигитларининг саййиди
- Ҳусайн розияллоҳу анҳу – Абу Абдуллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳони, саййидуш шуҳадо, жаннат йигитларининг саййиди,
- Умму Кулсум розияллоҳу анҳо – Опалари Руқайя розияллоҳу анҳонинг фарзандига онали қилганлар.
- Муҳассин – болалигида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида вафот этган.
- Зайнаб розияллоҳу анҳо
- Али – балоғат ёшига етмай вафот этган,
- Умома розияллоҳу анҳо – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу набираларини намозда турганларида кўтариб, рукуъ ва сажда қилганларида ерга қўйиб намоз ўқиган эдилар.
- Абдуллоҳ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Хабашистонда туғилган ягона набиралари
“Кўкалош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси
Тошматов Каримуллоҳ манбалар асосида тайёрлади