Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Умра. Баҳор мавсуми – 2018” зиёратига билим юрти мударрислари Ганиев Абдувосе, Каримов Тўлқин, Ойбек Хошимов ва Муҳаммадяҳё Ходжаевлар юборилиши режага киритилган эди.
Бугун, 27 февраль куни умра зиёратига бир неча гуруҳ ватандошларимиз билан биргаликда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий ва маърифий масалалари бўйича мудир муовини Ганиев Абдувосе ишчи гуруҳи аъзоси сифатида Саудия Арабистонида жўнаб кетди. Умра зиёратига жўнаб кетган зиёратчиларимизга ҳамда Ганиев Абдувосе домлага барча амалларини мукаммал адо этиб, ибодатлари Яратганнинг даргоҳида қабул қилинишини сўраб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 17 февраль куни билим юрти мударрислари Ойбек Хошимов ва Муҳаммадяҳё Ходжаевлар гуруҳ раҳбари сифатида Умра зиёратига кетишганди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
матбуот хизмати