“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртига 2018-2019 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари Қабул Низоми талабларига мувофиқ жорий йилнинг 15 июнидан 5 июлигача давом этади.
Қабул вақти душанба – шанба кунлари соат 9-00 дан 17-00 гача.
Билим юртига 2018-2019 ўқув йилида
“ИМОМ, БОШЛАНҒИЧ АРАБ ТИЛИ ВА ОДОБНОМА МУРАББИЙИ”
йўналиши бўйича қуйидаги кўрсаткичларда талабалар қабул қилинади.
Жами қабул | Грант асосида | Шартнома асосида |
30 | – | 30 |
Тайёрлов йўналиши: | ДИНШУНОСЛИК |
Касби: | ДИНШУНОС |
Мутахассислиги: | “ИМОМ, БОШЛАНҒИЧ АРАБ ТИЛИ ВА ОДОБНОМА МУРАББИЙИ” |
Ўқиш шакли: | КУНДУЗГИ |
Ўқиш муддати: | 4 ЙИЛ |
(Битиргандан сўнг талабалар икки йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ишга тақсим қилинади.)
Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:
1. | Хорижий тил (тест синови) | 30 X 3.1 =93 балл |
2. | Тарих (тест синови) | 30 X 2.1 =63 балл |
3. | Маънавият ва маърифат (ижодий имтиҳон) | 30 X 1.1 =33 балл |
Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
№ | Ҳужжат номи |
1. | Қабул ҳайъати раиси номига ариза; |
2. | Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси; |
3. | 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома; |
4. | паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); |
5. | 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); |
6. | Яшаш жойидан маълумотнома; |
7. | Яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома; |
8. | Ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли, ўғил болалар
учун). |
Абитуриентларни тўлов-контракт асосида кабул ўқиш учун тўлов тартиби ва миқдори
Таълим муассасаси қўшимча қабулни Ўзбекистон мусулмонлари идораси қарори билан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 % (68,0 балл)дан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 10 баллгача етмаган абитуриентлар орасидан баллар кетма- кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширади.
Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2 баробар;
4 баллдан 6 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;
7 баллдан 10 баллгача етмаганлар учун – 3 баробар.
Ушбу миқдорлар бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатлар қабули ва имтиҳонларга оид батафсил маълумотларни расмий сайтимизнинг АБИТУРИЕНЛАРГА бўлимидан билиб олишингиз мумкин!
“Кўкалдош” ахборот хизмати