Амал қачон ибодат бўлади?
Сенинг Аллоҳнинг наздидаги ҳажминг солиҳ амалингни ҳажми кабидир. Ўзингдан бир сўраб кўр! Уммат учун нима қилдинг? Агар инсонларга пишиқ ишланган ўрта нархга эга маҳсулотни тақдим қилсанг – шу ибодатдир. Қилган ишинг ибодатга айланади.
Шунинг учун ҳам айтишадики, “Амал — ҳаёт кечиришинг учун асли шариятга мувофиқ бўлса, у билан шаръий йўлни тутган бўлсанг, ундан ўзинг ва аҳлинг учун кифоясини танлаган бўлсанг ва оммани ва мусулмонларни хизматини қасд қилган бўлсанг, у сени тоат-ибодатдан, намозни адо қилишликдан ва илм талабидан машғул қилиб қўймайдиган бўлса, ибодатга айланади.
Шунинг учун ҳам, мўмин кишининг одатлари ибодатларидир. Мунофиқнинг одатлари эса ёмонликлардир.
Нима нарсани инфоқ қилсангиз, У зот унинг ўрнини тўлдириб қўяди!
Бир танишим қариндошларидан бири вафот этгани ҳақида менга айтиб берди. Вафот этган шахснинг фарзандларини зиёрат қилишга бориб, “Отангизнинг қарзи менинг бўйнимда” дебди. Қарзнинг қанча эканлигини билмайди. Бу иши хато эди. Ўн минглар атрофида деб ўйлаган экан… Ногоҳон, унинг қарзи 100 мингдан зиёд экан. Менга Аллоҳга қасам ичиб айтдики, у 400 мингни ҳаммасини оохиригача тўла-тўкис қилиб тўлабди. Бу ҳодисани менга масжидда айтиб бериб, йиғлаб юборди…
У шундай деди: “Аллоҳга қасамки, бир неча кун ўтиб, савдо-сотиқ шартномасидан бир маблағ қўлимга етиб келди. у шартномадан менинг улушим мен қарзга тўлаган маблағ билан баробар экан”.
وَمَا أَنْفَقْتُمْ مِنْ نَفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُمْ مِنْ نَذْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُهُ
Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ, албатта, билади (Бақара сураси 270-оят).
وَمَا أَنْفَقْتُمْ مِنْ شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ وَهُوَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ
Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизни У ўрнини тўлдирур. У зот ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир (Сабо сураси 39-оят).
Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин!
Абдуссамиъ Хайруллоҳ