ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
06.02.2018 / - Араб тили

Араб тили

Аллоҳ таоло калому шарифида шундай деб марҳамат қилади:

[1] إنّا جعلناه قرآنا عربيّا لعلكم تعقلون

“Албатта, биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз”[2].

Дарҳақиқат, бу каби ояти карималар Қуръони каримда кўплаб учрайди. Уламоларимиз Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари айнан араблар орасидан танланиши ҳамда мусулмонларнинг сўнгги китоби араб тилида нозил бўлишига турли сабабларни кўрсатишади. Шуларнинг бирида қуйидагича фикрлар келтирилган:

Аллоҳ таоло ўзининг охирги китоби учун араб тилини танлагани нафақат араблар, балки барча уммат учун улкан неъматдир.

Жоҳилият даврида араблар ўта кибрлилиги ва шуҳратпарастлиги билан бошқа қабилалардан ажралиб турарди. Агар Қуръон бошқа ажам тилида нозил қилинганида, улар: “Биз унинг маъноларини тушунмаяпмиз”, дея ундан юз ўгиришлари табиий эди. Аллоҳ таоло жаҳолатга ботган қавмга ўзларидан бирини сўнгги пайғамбари ва уларнинг тилларини охирги китобининг тили бўлишини ихтиёр қилди.

Ўзбек тили ўз тараққиёти тарихида туркий ва туркий бўлмаган тиллар билан алоқада бўлиб, улар ўзбек тилининг луғат таркиби грамматик қурилишига бевосита тасир этган. Айниқса, Марказий Осиё ва Волга бўйида Ислом динининг тарқалиши, XI асрдан кейин фан тили сифатида араб тилининг тарқалиши, ўзбек тилида араб тилининг элементларининг кенг қўлланишига олиб келди. Ўзбек тили таркибига араб тили элементларининг кириб келиши форс тили, яъни форсий бадий адабиёт тили орқали ҳам юз берган. Демак, ўзбек бадий адабиёти, ўзбек адабий тили тараққиётида араб тилининг ўрни сезиларлидир. Бу эса хозирги илм толибларига араб тилининг хусусиятларини зарурият даражасида билишни тақозо этади.

Бундан ташқари, маънивиятимиз тарихига оид бўлган илмий ва адабий асарларнинг аксирияти араб тилида битилган. Бу асарларни буганги кунда ўрганиш муҳим аҳамият касб этиб, тил ва адабиёт, тарих фанлари бўйича илмий-тадқиқот ишларининг олиб бораётганлар учун муҳим манбаъ бўлиб ҳисобланади. Араб ёзуви ва тилини ўрганиш тарихий манбаълар билан танишиш ва улардан илмий, амалий мақсадларда фойдаланиш имконини беради.

Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг шарқ тилларини, хусусан, араб тилини ўрганишга катта аҳамият берила бошланди ва бу соҳада муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан араб тили фанидан дастурлар, ўқув қўлланмалари ва дарсликлар ўзбек тилида ёзила бошланди. Хозирги кунда араб тили Республикамизнинг Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида, Тошкент Ислом университетида, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида ва ўрта махсус Ислом билим юртларида асосий фан сифатида ўқитилса, Ўзбекистон Миллий университети ва Жахон тиллари университетининг барча факультетлари, Тошкент Давлат педагогика университетининг филалогия ва тарих факультетларида ҳам ўқитилиб келинмоқда. Шунингдек, араб тилига ихтисослашган мактаблар ҳам мавжуд.

Барча олий ва ўрта махсус Ислом билим юртлари ҳамда бошланғич ва умумтаълим мактабларида Б.З. Холидовнинг “Учебник арабского языка”, Э. Талабовнинг “Араб тили”, Н. Иброҳимов ва М. Юсуповнинг “Араб тили грамматикаси”, М. Ҳасанов ва М. Абзалованинг “Араб тили дарслиги” каби дарсликлари ўқув қўлланма сифатида фойдаланилади.

Араб тилининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари.

Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий: «Тилга эътибор, элга эътибор», деган эдилар. Бу сўзлар бекорга айтилмаган, албатта. Чунки ҳар бир тил маълум бир ҳудудда алоқа воситаси, қолаверса миллатлараро танишув, дўстлик воситасидир.

Араб тили сомий тиллари оиласининг жанубий шаҳобчасига киради. У ўз ирсий тараққиётида уч босқични босиб ўтди: қадимги адабий араб тили, мумтоз адабий араб тили ва замонавий араб тили.

Қадимги адабий араб тилига Арабистон ярим ороли ва Суриянинг жанубидаги қадимги обидалар ва қояларда топилган ёзувлар мисол бўлади. Уларнинг энг қадимгилари эрамизнинг IV – VI асрларига оиддир.

Мумтоз адабий араб тилида эса эрамизнинг VI – VII асрларида битилган. Биз уларда мукаммал грамматик қурилишга эга бўлган, кенг лексик таркибли, жоҳилият даври назми ва қабилалар лаҳжаларининг нодир хусусиятларини ўзида мужассам этган бой тилни кўрамиз. Мумтоз араб тили хозирги замон араб тилининг шакилланиши учун замин бўлди. IX–X асрларда мумтоз адабий араб тили тўла шаклланиб бўлди. Бу даврга келиб Қуръони карим, қадимий назм ва Қурайш лаҳжаси таъсири остида араб ёзуви ва сарф-наҳв (грмматикаси) шаклланди. Етук грамматик низом ва луғат бойлигига эга бўлгани учун мумтоз араб тили қабилалар ўртасидаги адабий тил бўлиб хизмат қилди. Унинг луғат бойлиги шевалар ҳисобига ҳам кўпайиб борди. Ўзининг кейинги ривожида мумтоз адабий араб тили лексик жиҳатдан бойиди ва грамматик жиҳатдан кўп ўзгаришларни бошидан кечирди. Мумтоз араб  тили Ислом дини байроғи остида Яқин ва Ўрта Шарққа, Марказий Осиё ва Африканинг кўп қисмига тарқалди. Ўрта Осиёда у узоқ муддат ҳалқаро ва билим тили бўлиб келди. Дунё фани равнақида чуқур из қолдирган буюк боболаримиз Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Муҳаммад Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий ва Аҳмад ал-Фарғонийлар шу тилда ижод қилишган.

Мумтоз адабий араб тили лексик жиҳатдан бироз ўзгарган ҳолда хозирга қадар арабларнинг адабий тили бўлиб келмоқда.

Бунинг асосий сабаби араб дунёси ва бутун мусулмон дунёсини бирлаштириб турувчи Қуръони карим, ҳадиси шариф ва бошқа мўътабар манбаълардир.

Замонавий адабий араб тили XIX асрдан бошлаб янгича руҳда шакллана бошлади. Янги замонавий техника ва тараққиёт тушунчалари ва предметларини ифодалаш учун унга Оврупо тилларидан кўп ўзлаштирма сўзлар кириб кела бошлади[3].


[1]القرآن الكريم سورة الزخرف الآية ـــ 3

[2]Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 5-жуз. –Т., Шарқ  2008. – Б 367.

[3]Ҳасанов М. Абзалова М. Араб тили дарслиги. –Т.,  Мавароуннаҳр 2004. – Б 5-6.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Наҳв илмининг шаклланиш тарихи ва аҳамияти

8 комментариев to “ Араб тили”

  1. Sadiddin says :
    at

    Ko‘kaldosh madrasasida ham arab tili yoki Quran ilmini o‘rgatadigan kurslar bormi? Yoki tashkil etish fikrlari yuritilmoqdami?

  2. admin says :
    at

    Ассалому алайкум ! Араб тили ва Қуръон тажвид курслари фаолият кўрсатмоқда. мурожаат учун телефон рақами (871)244-48-27

  3. Мирфаёз Каримов says :
    at

    ассалому алейкум,узр саволим бор эди -углимга чукуррок диний илм ва куръони каримни ёд олиш истагидаман,шунга менга кандай маслахат бера оласиз? (углим 10 ёш 4 синфда укийди)

  4. Аноним says :
    at

    Ассалому алекум араб тили курсига неччи еошдан оласизлар

  5. Dilmurot says :
    at

    Madrasaga kirish imtihoni chet tili blogi arab tilimi yoki ingliz tilimi

  6. admin says :
    at

    Ассалому алайкум 18 ёшдан

  7. admin says :
    at

    Ассаламу алайкум! Охирги билим юртингизда нима ўқиган бўлсангиз ўша

  8. admin says :
    at

    Ва алайкум ассалом ! Бизнинг билим юртимизда фақат 18 ёшдан олинади асосий ўқишга ва курсларга!

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори